Жапаров Япония Императори билан учрашди

Бугун, 17 ноябрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Япония пойтахтига расмий ташрифи доирасида Император Нарухито ва рафиқаси Масако билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, император оиласи Қирғизистон Президенти ва биринчи хонимини қутлар экан, Садир Жапаровнинг Японияга ташрифи Қирғизистон-Япония муносабатларига ижобий таъсир қилишига умид билдирган.
Ўз навбатида, Садир Жапаров меҳмондўстлик учун раҳмат айтиб, Япония ўзининг бой тарихий анъаналари ва қадимий маданияти билан Қирғизистон учун дўст мамлакат эканини таъкидлаган.
Қирғизистон Президенти императорга чуқур ҳурмат-эҳтиром изҳор этиб, унга “РЭЙВА”нинг янги даврида ҳам фаровонлик ва муваффақият тилади.
Кейин Президент Садир Жапаров ва унинг рафиқаси Ойгул Жапарова шарафига император Нарухито ва унинг рафиқаси Масако номидан зиёфат уюштирилган.