Жанубий Корея полицияси 120 мингдан ортиқ турар-жойлар ва компания офисларига ўрнатилган видеокузатув камераларига рухсатсиз киришда тўрт нафар маҳаллий фуқарони гумонламоқда.
Полиция баёнотига кўра, гумондорларнинг барчаси бир-биридан алоҳида ҳаракат қилган, уларнинг учтаси қўлга олинган.
Хакерлар камералардаги заифликлардан, масалан, такрорланувчи ҳарфлар ёки рақамлардан иборат оддий пароллардан фойдаланиб, видеоёзувларни қўлга киритган. Улар караоке хоналари ва гинекология клиникасидаги кузатув камераларига ҳам кириш ҳуқуқини қўлга киритган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, гумондорларнинг иккитаси мингдан ортиқ интим мазмундаги видеоларни номи ошкор қилинмаган хорижий порнографик сайтга сотган. Қолган икки киши эса ўғирланган ёзувларни тарқатмаган ва сотмаган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.