Жанубий Корея Руминияга 939 млн долларлик қурол етказиб беради

Жанубий Корея Руминияга 939 млн долларлик қурол етказиб беради

Корея Республикаси Руминия билан 1,3 триллион вон (939 миллион доллар) миқдоридаги қурол-яроғнинг йирик партиясини сотиш бўйича битим тузди.

Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

Имзоланган ҳужжатга мувофиқ, Жанубий Кореянинг мудофаа гиганти Hanwha Aerospace Руминияга қурол ва ўқ-дорилар экспорт қилади. Хусусан, Руминия томони 54 та К-9 ўзиюрар гаубицалари ва ўқ-дориларни ташиш учун 36 та зирҳли машина олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!