Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат эълон қилгани учун давлатга хиёнат қилишда гумон қилинмоқда, деб хабар бермоқда Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги.
AFP юқори мартабали полициячига таяниб ёзишича, Юн тўнтариш уюштиришда айбланмоқда. Нашр бу ҳолатда президентнинг дахлсизлиги ҳисобланмаслигини ва унга ҳатто ўлим жазоси қўлланилиши ҳам мумкинлигини ёзмоқда.
Yonhap'нинг аниқлик киритишича, полиция икки шикоятдан сўнг терговни бошлаган. Улардан бири Корея Инновацион партияси (мухолифат партияларидан бири), иккинчиси эса 59 нафар фаоллар гуруҳи томонидан тақдим этилган. Ушбу айбловлар нафақат президент, балки собиқ мудофаа вазири Ким Ёнг Хён, ички ишлар вазири Ли Сан Мин ва ҳарбий ҳолатни татбиқ этиш учун масъул этиб тайинланган генерал Пак Ан Суга ҳам тегишли.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Лаҳор Олий суди ҳибсда бўлган Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонни коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унинг рафиқаси Бушра Биби етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда Accosiated Press.
Россия Адлия вазирлиги "хорижий агентлар" рўйхатига олти кишини, жумладан, BBC рус хизматининг икки журналисти - муҳаррир Анастасия Лотарева ва мухбир Андрей Козенкони киритди.
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .