Жанубий Корея КХДРнинг чиқинди шарларига жавобан ташвиқот операциясини бошлади

Жанубий Корея КХДРнинг чиқинди шарларига жавобан ташвиқот операциясини бошлади

Шимолий Корея яна Жанубий Корея томон чиқинди билан тўлдирилган юзлаб шарларни учирди. Yonhap агентлиги маълумотларига кўра, 8 июнь куни ҳарбийлар Шимолий Корея томонидан юборилган 330 га яқин ҳаво шарларини аниқлаган. Уларнинг 80 дан ортиғи Жанубий Кореяга қўнди.

Ўтган ой охиридан бери Шимолий Кореяда мингдан ортиқ ҳаво шарларини учирди, улар устига чиқинди қоплари – пластмасса, сигарет қолдиқлари, чиқинди қоғоз, гўнг ва мато бўлаклари ёпиштирилган.

Жанубий Корея ҳукумати бунга жавобан чегара ҳудудларида овоз кучайтиргичлар орқали Шимолий Кореяга қарши ташвиқотни қайтадан кўрсатишни бошлади, дея хабар беради The Associated Press.

Эфирдан бир неча соат ўтиб Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Корея «жуда хавфли вазиятга дебоча» яратганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Жанубий Корея Шимолий Кореяга қарши эшиттиришни давом эттирса ва фаолларнинг Шимолий Кореяга қарши ташвиқот варақаларини чегарадан ноқонуний олиб ўтишини тўхтатмаса, Шимолий Кореядан «янги жавоб»ни кўради.

«Мен Сэулни ўзининг хавфли фаолиятини зудлик билан тўхтатиши ҳақида қаттиқ огоҳлантираман, бу эса қарама-қаршилик инқирозини янада кучайтиради», деди Ким Ё Чен Ин Шимолий Корея расмий марказий агентлиги томонидан эълон қилинган баёнотда.

Нашрнинг таъкидлашича, ташвиқот кўрсатувларининг қайта тикланиши жавоб ҳарбий қадамларини келтириб чиқариши мумкин, чунки душманлар ўртасида кескинлик кучаймоқда ва Шимолий Кореянинг ядровий амбициялари бўйича музокаралар боши берк кўчада қолмоқда.

Сеул биринчи марта 2004 йилда Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларига қарши бўлган янгиликлар ва бошқа дастурларни эфирга узатишни синаб кўрди. Чегарадаги овоз кучайтиргичлар охирги марта 2016 йилда, Пхеньян навбатдаги ядро синовларини ўтказганида ёқилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!