Жаннат меваларини биласизми?

A A A
Жаннат меваларини биласизми?

Аллоҳ таоло жаннатда бандалари учун шундай неъматларни тайёрлаб қўйганки, у неъматларни кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, инсоннинг хаёлига келмагандир. Жаннатдаги неъматлар орасида мевалар ҳам бор. Биз шу мевалар ҳақида сўз юритсак.

Дунёда олма, анор, беҳи, анжир, узум каби мевалар бор. Худди шу номдаги мевалар жаннатда ҳам бор. Аммо уларнинг таъми дунё мевалариникидан тубдан фарқ қилади.

Дунёда мева ейиш учун бозорга бориш, мевани сотиб олиш, уйга келиб, уни ювиб, кейин ейилади. Агар олдимиздаги дастурхонда тайёр ювилган мевалар турган бўлса ҳам, барибир, уларга қўл чўзишимиз керак. Жаннат мевалари эса ундай эмас. Қўл чўзишга, интилишга, қийналишга ҳожат йўқ. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَجَنَى الْجَنَّتَيْنِ دَانٍ

“Икки жаннат мевалари яқин бўлган...” (“Роҳман” сураси, 54-оят).

Яна бир оятда бундай деган:

قُطُوفُهَا دَانِيَةٌ

“Унинг мевалари яқиндир” (“Ал-Ҳаққаҳ” сураси, 23-оят).

Бошқа бир оятда бундай дейилган:

وَدَانِيَةً عَلَيْهِمْ ظِلَالُهَا وَذُلِّلَتْ قُطُوفُهَا تَذْلِيلاً

“Ва устиларига у (жаннат)нинг соялари яқиндир ҳамда унинг мевалари жуда ҳам осон қилингандир” (“Инсон” сураси, 14-оят).

Оятлардан кўриниб турибдики, жаннат мевалари уни еювчиларга яқин ва осон қилиб қўйилган. Улар ҳеч бир қийинчиликсиз, муаммосиз улардан ейдилар.

Дунёдаги мевалар еган сари тугайди. Бозорга бориб мева сотиб олсак ҳам бозордаги барча меваларни сотиб олмаймиз, балки ўзимизга керакли миқдордагисини сотиб оламиз. Мабодо бозордаги барча меваларни сотиб олган тақдиримизда ҳам улар барибир тугайди. Аммо жаннат мевалари ҳеч қачон тугамайди. Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай деб марҳамат қилган:

وَفَاكِهَةٍ كَثِيرَةٍ لَّا مَقْطُوعَةٍ وَلَا مَمْنُوعَةٍ

“Сероб мевалардадир. Тугамайдиган ва ман қилинмайдиганлардадир” (“Воқеа” сураси, 32-33-оятлар).

Яъни жаннат меваларини шох ҳам, тикан ҳам, узоқлик ҳам ман қилмайди. Уларни ейишда ҳеч қандай тўсиқ ва муаммо бўлмайди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисда шундай деганлар:

“Агар киши (жаннатда) бир мевани узиб еса, (ейилган меванинг) ўрнига бошқаси келади” деганлар. Имом Ҳоким ривояти.

Бозорда баъзан биз истаган мева топилмай қолиши мумкин. Қиш фаслида ёғингарчилик кам бўлиши ёки совуқ қаттиқ келиши сабаб бўлиб, мевалар нобуд бўлиши мумкин. Натижада биз кўнглимиз тусаган, яхши кўрган мевани тополмаслигимиз ҳеч гап эмас. Жаннатда эса бундай бўлмайди. Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай деб марҳамат қилади:

وَفَاكِهَةٍ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ

“Ва улар хоҳлаган мевалар билан” (“Воқеа” сураси, 20-оят).

Аллоҳ таоло бу оятда жаннат аҳли жаннатда истаган, егилари келган, кўнгиллари тусаган меваларни ейишлари, жаннатда хизмат қиладиган йигитлар уларга истаган меваларини ҳозирлаб туришлари ҳақида хабар беряпти.

Бу каби битмас-туганмас, еювчига яқин келадиган мевалардан истаганча ейиш учун нима қилишимиз керак? Бу ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай баён қилган:

إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي ظِلَالٍ وَعُيُونٍ وَفَوَاكِهَ مِمَّا يَشْتَهُونَ كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئاً بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ إِنَّا كَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنينَ

“Албатта тақводорлар соялар ва булоқлардадир. Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир. Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир. Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз”(“Мурсалот” сураси, 41-44-оятлар).

Оятдан кўриниб турибдики, жаннатдаги гўзал неъматлар, мевалардан истеъмол қилишимиз, абадий роҳатга эришишимиз учун тақводор бўлишга, яъни Аллоҳнинг буюрганини қилиб, қайтарганидан қайтишга, муҳсин бўлишга, яъни яхшилик қилишга, эҳсон қилишга, Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Аллоҳ таоло барчамизни тақводор, муҳсин бандаларидан қилсин ва жаннат неъматлари билан ризқланишимизни насиб айласин!

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкин.

Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Chess.com Open-2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида иштирок этди.

Zo'r TV бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 25-апрель, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Эрон Исроил билан алоқа қилганлиги учун юқори лавозимли амалдорни қатл қилди

Бу ҳақда Эроннинг расмий суд портали хабар бермоқда.

“Катта жарималар бўлади”: Солиқ қўмитаси раиси умумий овқатланиш корхоналарини бизнесни бўлмасликка чақирди

Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.

Ўзбекистонда сотилаётган тўрт Хитой ўйинчоғида хавф аниқланди

Болалар ўйинчоқларида хавф аниқланди.

Пеп Гвардиола терма жамоани қабул қилиб олишга тайёр

Хосеп Гвардиола аввалроқ фаолиятининг қайсидир босқичида миллий терма жамоада ишлаш истаги борлигини айтган эди.

Эксперт Ҳусановни “Реал” юлдузидан юқори баҳолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда фаолиятидаги сезиларли ўсишни намойиш қилмоқда.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Гвардиола ҳимоячисининг ўйинидан ҳайратда: «У дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланмоқда»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Матеус Нунеснинг янги позициядаги ҳаракатларига юқори баҳо берди.

Путин Примаковни лавозимидан озод қилди

Примаков агентликни 2020 йилдан бери бошқариб келаётган эди.

"Гулнора Каримованинг Швейцария судида тўлиқ оқланишига эришмоқчимиз"

Адвокат Грегуар Манжа Каримованинг Швейцариядаги суд жараёнида қатнашиш имконияти чекланганини билдирган.

Эстония президенти Россия билан алоқани тиклашга чақирди

Эстония президенти, шунингдек, Европа Иттифоқининг Россия билан музокаралар бўйича махсус вакилини тайинлаш ғоясини ҳам қўллаб-қувватлаган.

Президент Марғилондаги 1,7 трлн сўмлик мажмуани бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Қува туманидаги 1-сонли техникумда ёшларни замонавий касблар ва хорижий тилларга ўқитиш ишлари билан танишди.

Тошкентда юк поезди 22 ёшли йигитни уриб юборди

Машинист темир йўлдаги одамни тахминан 500 метр масофадан пайқаган, бироқ поездни тўхтатишга улгурмаган.

Андижонда “Ҳаж” зиёратига юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Тезкор тадбирда, у олдиндан 9 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

NАТО саммитлари қисқарадими? Иттифоқ ичидаги зиддиятлар ортида янги режа

Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Исроил Ливанда ҳужумларни кучайтирди: “Ҳизбуллоҳ” объектлари йўқ қилинмоқда

Исроил армияси Ливан жанубидаги амалиётларини давом эттириб, “Ҳизбуллоҳ” позицияларига навбатдаги зарбалар берди.

Словакия ЕИга қарши: Россия газига тақиқ устидан судга шикоят қилди

Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги маълум қилди.

Ҳиндистонда бортида 232 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди

Swiss Airlines авиакомпанияси воқеа ҳақида хабардорлигини, ҳозирда двигатель ишдан чиқиши ва ёнғин сабаблари текширилишини маълум қилди.

Москвада қор ёғиши оқибатида дарахтлар қулади, Внуковода эса рейслар бекор қилинди

Москва вилоятининг Дубна ва Домодедово шаҳарларида қор ёғиши ва дарахтлар қулаши оқибатида электр таъминоти қисман узилди.

Қўқонда дўконда ёнғин чиқди

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиндан дўконнинг 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Сув учун жанжал: Африкада 42 киши ҳалок бўлди

Бу ҳудудда сув, ер ва чорва моллари учун жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб туради.

Тошкент халқаро аэропортида 4 нафар қизларни Дубай шаҳрига олиб кетаётган аёл ушланди

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бу турдаги жиноятлар учун 5 йилдан 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Андижонда аттракцион қулаб, 7 киши жароҳатланди

Бироқ, тасдиқланмаган манбаларга кўра, ҳодиса натижасида камида 7 киши жароҳатланган.

Малидаги ҳарбий базаларга қуролли ҳужумлар уюштирилди

​Кузатувчилар буни сўнгги йиллардаги энг йирик ва мувофиқлаштирилган амалиёт сифатида баҳоламоқда

Андижонда ҳажга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Фуқаро ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига юборишини айтиб, келишилган пулдан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВВ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мансабдор шахс ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, масъулияти чекланган жамият раҳбаридан қолган 39 минг АҚШ долларини ҳам беришини сўраган.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Дональд Трампга суиқасд уюштирилди (видео)

Бу ҳақда C-SPAN хабар бермоқда.

Исроил зарбалари: Ливанда қарийб 2,5 минг киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони юқори бўлиб қолмоқда.

Ливанда кўчирилган аёллар уйларига қайтмоқда: “Ҳамма жойда вайронагарчиликни кўрдим”

2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.

АҚШда ўлим жазоси тикланди. Энди маҳкумлар отиб ўлдирилиши ҳам мумкин

Вазирлик энг оғир жиноятларни жиловлаш учун ушбу жазо туридан фаолроқ фойдаланишини билдирди.

Япониянинг Иватэ префектурасида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Ёнғин Оцути шаҳридаги аҳоли пунктларига яқинлашгани сабабли 1500 дан ортиқ хонадон ва 3233 нафар фуқарога эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ берилди.