Жаҳоннинг энг кўп ҳақ оладиган маслаҳатчиси коррупция ҳақида: «Девордаги туйнук ўғрини жалб этади»

A A A
Жаҳоннинг энг кўп ҳақ оладиган маслаҳатчиси коррупция ҳақида: «Девордаги туйнук ўғрини жалб этади»

Менежмент даҳоларидан бири, жаҳоннинг энг кўп ҳақ тўланадиган маслаҳатчилари қаторида турадиган Ицхак Адизес РБК билан суҳбатда коррупцияга қарши кураш, демократия, бугунги жамиятдаги тафовутлар ҳақида сўз юритди.

Сиз яқинда Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадорга маслаҳатлар битилган очиқ хат йўлладингиз. Россия раҳбариятига ҳам худди шундай хат ёзадиган бўлсангиз, қандай маслаҳат берган бўлардингиз?
Мен 50дан ортиқ мамлакатларда маъруза ўқийман ва барча жойда битта умумий муаммо мавжуд коррупция. Нима учун бу ҳодиса кенг тарқалган ва унга қарши қандай курашилмасин, муҳим аҳамият касб этади? Яҳудийларда бир мақол бор: девордаги туйнук ўғрини жалб этади. Ҳозирда дунё изчил ўзгаришларни бошидан кечирмоқда иқтисодиёт, одамлар ҳаёти, технологиялар жуда тез ўзгармоқда. Ана шу ўзгаришлар боис мамлакатда бошқарув издан чиқмоқда ва девордаги туйнуклар кўпайиб бормоқда. Давлат тизими ишламайдиган жойда коррупция айланма йўлларни топишга ёрдам беради. Шунинг учун унга қарши қатъий жазолар, масалан Хитойдаги каби қатл қилишлар билан курашиб бўлмайди. Агарда коррупцияга барҳам берилса, ҳамма нарса ишлашдан тўхтайди. Гап шундаки, коррупция бюрократиянинг тескари томони: масалан, ўша Мексикада олма ҳосилини териб олиш керак, давлат ҳосилни териб олишни назорат қилувчи 88та қоидани ўрнатган. Бундай шароитда ишлаш учун одамлар истаса-истамаса қонунни бузишларига тўғри келади. Шу боис, Мексика президентига бизнеснинг барча соҳаларида тартибга солишни соддалаштириш, уни янада тушунарли ва шаффоф қилишни маслаҳат бердим.

Ўз блогингизда қизиқ ҳолатни тасвирлагансиз: барча собиқ ва амалдаги коммунистик давлатларда жамоат жойлари кўчалар, бекатлар, спорт майдончалари ифлослигини, демократик давлатларда эса топ-тозалигини айтгансиз. Нега шундай?
Нафақат коммунистик мамлакатларда, балки барча собиқ мустамлака давлатларда шундай. Барча авторитар давлатларда ҳам. Бундай мамлакатдаги исталган уйга киринг ва сиз зиналар ифлослигини, деворлар ёрилиб кетганини кўрасиз. Хонадон ичига кирсангиз топ-тоза ва чиройли. Нима учун ичкарида ва ташқарида бундай фарқ бор? Чунки бундай мамлакатлардаги одамлар шундай ўйлашади: бу меники, бу сеники, сеники билан меники ўртасидаги барча нарсалар ҳеч кимники эмас, улар ҳақида давлат ўйласин, уларнинг бизга алоқаси йўқ. Бундай мамлакатларда халқ ўзини ҳукуматга қарама-қарши қилиб қўяди. Демократик давлатларда эса одамлар бошқача ўйлашади: ҳукумат бу биз, демак, барча жамоат жойлари бизники. Мен яшайдиган Санта-Барбарада кўчада бир парча қоғоз ерда ётганини топа олмайсиз. Нима учун? Чунки ҳар шанба куни одамлар ўз кўчаларидаги чиқиндиларни йиғиштиришади, демократиянинг кучи мана шунда.

Аммо ҳозирда кўплаб сиёсатчилар, масалан либертарианлар партиясидан президентликка номзод Рон Пол аксарият мамлакатларда демократия тезда бефойда тизимга айланаётганини айтмоқда. Нима учун шундай бўлмоқда?
Муаммонинг илдизини қуйидагиларда деб биламан. Ривожланган мамлакатларда ҳам давлат кучаймоқда, чунки мамлакатлар олдида турган муаммолар калаваси борган сари чувалашиб кетмоқда. Калаванинг учини фақатгина ҳукумат топадигандек туюлмоқда ва у ўзига кўпроқ ҳокимиятни олмоқда. Бу демократияни ўлдиради. Демократия ҳалок бўлишининг яна бир сабаби, партиялар ҳокимият учун курашга қаттиқ киришишидир. Улар бир-бирларини коррупцияда айблайди ва оддий фуқаро улардан қай бири яхши, қай бири ёмонлигини англолмай қолади. Ва у барчасини тартибга келтирадиган қандайдир ота бошқаришини хоҳлай бошлайди. Марказлашиш янги феодализмга олиб келади.

Менимча, демократия тизим сифатида таълим даражасига боғлиқ: одамларнинг дунёқараши тор бўлса, улар оқилона қарор қабул қила олишмайди, уларни бошқариш осон бўлади.
Шунақа, лекин муаммо шундаки, бизнинг давримизда таълимга ёндашув ҳам бошқача бўлиши керак. Мен Колумбия университетида докторлик даражасини олганимда жудаям хурсанд эдим ва ўзимдан фахрландим. Қўлимда диплом билан йўлакда кетарканман, аудиториядан докторлик дастурига кириш имтиҳонини топширган талабалар чиқиб келишди. Уларга қани, нималардан имтиҳон топширяпсизлар дедим. Икки-уч йилдан кейин худди мендай докторлик даражасини оладиган бу талабаларнинг кириш имтиҳонларига назар соларканман, бу имтиҳонлардан ўта олмаслигимни тушундим улардан менда йўқ билим талаб қилинаётганди. Менинг докторлик даражам ўша даражани олган кунимоқ эскириб бўлганди. Биз ўрганган нарсалар бир неча йил ичида эскиради: инсон ўз билимларини мунтазам равишда ошириб бормаса, шифокор ёки муҳандис бўла олмайди. Жуда кўпчилик диплом олади ва ўйлайди: бўлди, энди мен ҳамма нарсани биламан ва оқилона қарорлар қабул қила оламан. Аслида диплом сиз билим олишни тугатганингизни эмас, билим олишда давом этишингизга рухсат берилганини англатади. Соғлом қарор қабул қилиш учун инсон доимо, бутун умри давомида ўқиб-ўрганишига тўғри келади.

Ицхак Адизес ҳақида

Ицхак Кальдерон Адизес Adizes Institute (Калифорния) асосчиси, юзлаб компаниялар, жумладан Bank of America, Coca-Cola, IBM ва бошқаларнинг бизнес-маслаҳатчиси, Швеция, Бразилия, Исроил, Мексика ҳукуматларининг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси. Жаҳоннинг энг кўп ҳақ тўланадиган маслаҳатчиларидан бири.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

Тадбиркор президентдан 2–3 тонна олтин сўради ва....

У мамлакат олтин захираси 52 тоннадан ошганини эслатиб, бизнесни оёққа турғизиш учун Ўшга 2–3 тонна олтин ажратишни сўради.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Италия ЖЧ-2026 иштирокчилари қаторига қўшилиши мумкин

Италия миллий терма жамоаси назарий жиҳатдан 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.

2040 йилда 33 та мамлакат сув танқислигига дуч келади

Вазият, айниқса, Яқин Шарқда қийин. Бу ердаги сув хавфсизлиги даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

АҚШнинг режаси барбод бўлдими?

Эроннинг янги раҳбарияти аввалгисидан ҳам "кескинроқ" бўлиб чиқди

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Петер Мадяр президентдан истеъфога чиқишни талаб қилди

Тамаш Шуёк билан учрашувга парламентда вакиллик қилаётган бошқа икки партия етакчилари, жумладан, Виктор Орбан ҳам таклиф этилган.

Россия AZAL самолёти ҳалокати бўйича Озарбайжонга товон пули тўлашга рози бўлди

Мазкур фожиа Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Кавказ минтақасида Украина дронлари ҳужумини қайтараётган вақтда содир бўлган.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.

Эрон ракеталарини яна ер ости базаларидан чиқармоқда — АҚШ уларни тўлиқ йўқ қила олмади — CNN

Сўнгги АҚШ разведка ҳисоботларига кўра, бир неча ҳафталик жангларга қарамай, Эроннинг ракета қурилмаларининг тахминан ярми ҳали ҳам сақланиб қолган.

Туркиядаги яна бир мактабда отишма содир этилди: қурбонлар бор

Ҳодиса Онкишубат туманидаги мактабда содир бўлган. Оқибатда ҳудудга кўплаб полиция кучлари жалб этилди.

Туризм қўмитасига янги матбуот котиби тайинланди

Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.

2025 йилда дунё музликларида 408 гигатонна муз эриб кетди

Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.

Спорт озуқаси капсулалари ичида "жон сақлаган" синтетик наркотиклар фош бўлди

Мазкур гиёҳвандлик воситаларининг қора бозорида чакана нархи 350 минг доллларгача етади!

Тошкентда метро поезди вагони эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланди​​​​​​​

Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.

35 доллар эвазига божхонадан олиб ўтилаётган сумкадан синтетик наркотиклар топилди!

“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.

ДХХ хорижий рақамлардан бўлаётган шубҳали қўнғироқлардан огоҳлантирди

Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.

Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди

Судя тезкор тадбирда ашёвий далил билан қўлга тушган.

Оҳангарон тоғларида йўқолиб қолган 4 ёшли бола тирик топилди

Қидирув-қутқарув ишлари 6,5 соатдан ортиқ давом этган.

Дунёга «даҳшатли даражада» иш ўрни етишмовчилиги хавф солмоқда

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Кремл Венгрия мухолифати раҳбарини табриклашдан бош тортди

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.