Бизнес юритишни енгиллаштиришда энг катта ислоҳотлар амалга оширган дунёдаги 20та топ-давлатлар ичида Ўзбекистон ҳам эътироф этилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.
Жаҳон банки «Бизнес юритиш» халқаро рейтинги доирасида охирги бир йил ичида бизнес юритишда енгилликларни назарда тутувчи энг кўп ислоҳотларни амалга оширган 20 та давлатни эътироф этди. Булар ичида Ўзбекистонда 5 та йўналиш бўйича амалга оширилган қадамлар алоҳида тан олинди.
Жаҳон банки Ўзбекистон охирги даврда миноритар инвесторларни ҳимоя қилишни мустаҳкамлаган, солиқлар тўлаш тизимини соддалаштирган, шартномалар ижросини амалга оширишни кучайтирган, шунингдек ташқи савдо йўналишида сезиларли янгиликлар киритган.
Бундай ташқари, тижорат ташкилотларида мустақил кенгаш аъзолари бўлиши юзасидан янги талаблар ва аудит қўмиталарининг мавқейи мустаҳкамланди.
Инфратузилма солиқлари фойда солиғи билан бирлаштирилгани ҳам алоҳида таъкидланган. Жаҳон банки медиация институтини ривожлантиришга қаратилган қадамларни ҳам эътироф этиб, бу борада ягона ҳуқуқий база шаклланганини ва медиациядан фойдаланишни рағбатлантириш механизмлари жорий этилганини таъкидлаган.
Божхона соҳасида эса хавф-хатарни таҳлил қилиш асосида текширувларни амалга ошириш тартиблари киритилганини ҳам маъқуллаган.
«Адлия вазирлиги ушбу йўналишда ислоҳотларни олиб боришда иштирок этган барча ташкилотлар ва уларнинг мутасаддиларини ушбу эътироф билан табриклайди», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.