Жаҳон банки Ўзбекистонга “Ўзбекистоннинг энергетика соҳасини трансформация қилиш учун инновацион углерод ресурслари” лойиҳаси доирасида 46 миллион 250 минг долларлик грант маблағларини тақдим қилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон банки ахборот хизмати маълум қилди. Хабарда қайд этилишича, мазкур маблағлар энергия субсидияларини ислоҳ қилиш доирасидаги чора-тадбирларни рағбатлантириш учун ишлатилади. Улар энергия ресурслари истеъмолини ва иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга олиб келади. Хусусан, лойиҳа Ўзбекистонга "углерод кредитлари"ни (CО2 тонна эквивалентида ўлчанадиган, иссиқхона газлари эмиссияси қисқартирилган қисмининг миқдори) тўплаб бориш ва уларни халқаро углерод бозорларида сотиш имконини беради. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Марказий Осиёда Париж келишуви доирасидаги биринчи шундай халқаро ташаббус бўлиб, мамлакатга жаҳон углерод бозори механизмларидан фойдаланиш имкониятини беради.
Лойиҳа энергетика соҳасида иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш ва Ўзбекистонда тоза энергия ишлаб чиқаришга ўтиш бўйича катта салоҳиятга эга. Унинг доирасида тегишли институтлар, инфратузилма, тизимлар, жараёнлар, касбий-техник салоҳият, шунингдек, Париж келишувида назарда тутилган углерод бозори механизмларида иштирок этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар яратилади ва синовдан ўтказилади. Лойиҳа тадбирлари мамлакатни келажакда бундай ташаббусларни янада кенгроқ амалга оширишга тайёрлайди.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2028 йилгача ҳар йили Ўзбекистонга энергия субсидияларини ислоҳ қилиш натижалари учун рағбатлантирувчи тадбирлар сифатида грант маблағлари ажратилиши режалаштирилган бўлиб, улар эмиссияларни тасдиқланган қисқариши учун ажратилади. Прогнозларга кўра, лойиҳани амалга ошириш даврида Ўзбекистон эмиссияларни тахминан 60 миллион тоннага қисқартириши мумкин. Шундан тахминан 2 – 2,5 миллион тоннаси лойиҳа доирасида сотиб олинади. Қолган углерод бирликларини Ўзбекистон лойиҳа давомида яратилган ва синовдан ўтган тизим ва механизмлардан фойдаланган ҳолда халқаро углерод бозорларида сотиши мумкин бўлади.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.