Жаҳон банки Покистонга 2 миллиард долларга яқин ёрдам кўрсатмоқчи

Жаҳон банки Покистонга 2 миллиард долларга яқин ёрдам кўрсатмоқчи

Маблағ тошқин оқибатларини бартараф этишга сарфланади. Жаҳон банки сув тошқинларидан вайрон бўлган Покистонга 2 миллиард долларга яқин ёрдам кўрсатишини айтди, бу ҳозиргача берилган энг катта ёрдамдир.

Бу ҳақда Жаҳон банкининг Жанубий Осиё бўйича вице-президенти Мартин Раисер мамлакатга биринчи расмий ташрифи чоғида ваъда берди.

Тошқинлар миллионлаб одамларнининг ҳаётига таъсир кўрсатган. Экинларни, ярим миллион уйларни ва минглаб километр йўлларни вайрон қилди.

Бу йилги мисли кўрилмаган муссон ёмғирлари ва сув тошқининии мутахассислар иқлим ўзгариши билан боғлашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!