Избосканда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Избосканда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “А.М.З.” МЧЖнинг Избоскан филиали ўқитувчиси О.А. фуқаро П.га бошқа авто мактабдаги танишлари орқали ўқув машғулотларида қатнашмасда, ўқувчилар рўйхатига киритиб қўйиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 5,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!