Июль ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталарини 1 сентябрга қадар топшириш мумкин
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра карантин муддати узайтирилганини инобатга олиб ойлик йўл чипталарини қабул қилиш муддатини 1 сентябрга қадар узайтирилди, дея хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ.
Хабарда чипта ишлатилмаган кунлар учун пул маблағини қайтариб олиш мақсадида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси 6-уйда жойлашган «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг «Ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими»га мурожаат қилиш кераклиги маълум қилинган.
АввалроқЈ июль ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталари карантин чекловлари сабаб 1 августдан 10 августга қадар қайтариб олиниши ҳақида хабар берилган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).