Италияда "ChatGPT"дан фойдаланиш тақиқланди

Италияда "ChatGPT"дан фойдаланиш тақиқланди

Италия "ChatGPT"дан фойдаланишни тақиқлаган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

Италиянинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш идораси чатбот ишлаб чиқарувчиси Американинг OpenAI компанияси шахсий маълумотларга оид қонунчиликни бузганини маълум қилди. Жумладан, нейрон тармоқ +13 ёш чегарасига қарамай, фойдаланувчиларнинг ёшини текширмаслиги таъкидланади.

“OpenAI кўрилган чоралар ҳақида 20 кун ичида хабар бериши керак, акс ҳолда компания 20 миллион еврогача ёки йиллик глобал айланманинг 4 фоизигача жаримага тортилади”, — дейилади хабарда.

ChatGPT (Chat generative pre-trained transformer) — OpenAI томонидан яратилган сунъий интелект чатботи бўлиб, турли саволларга жавоб бериши, дастурчилар учун код ёзишга ёрдам бериши, талабалар учун эса курс ишларини ёзиб бериши мумкин. Бот ҳаттоки шеър ва иншолар ҳам ёза олади. OpenAI’нинг асосий вазифаси инсон мияси бажара оладиган ҳамма нарсани қилувчи сунъий интеллектни яратишдан иборат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!