Италия: Маггиоре кўлида сайёҳлик қайиғи ағдарилиб, 4 киши ҳалок бўлди

Италия: Маггиоре кўлида сайёҳлик қайиғи ағдарилиб, 4 киши ҳалок бўлди

Италиянинг Маггиоре кўлида қайиқ ағдарилиб, чўкиб кетган тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда DW нашри хабар берди.

Фавқулодда ёрдам экипажлари қурбонлар ва омон қолганларни қидириб топиш учун вертолётлар ва ғаввослардан фойдаланишди.

Ҳодиса якшанба куни Италия шимолидаги Ломбардия минтақасида жойлашган машҳур кўлда содир бўлди.

Италиянинг ANSA ахборот агентлиги хабарига кўра, сайёҳлик қайиғи тўсатдан бўронга тушиб қолганда бортда 24 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!