Италия Киевга украиналикларни ватанига экстрадиция қилишга рухсат бермади
Италиянинг Бергамо шаҳри полицияси 16 августга белгиланган 57 нафар украиналик етим болани Киевга топширишдан бош тортди. Бу ҳақда Ил Мессаггеро ёзмоқда .
Нашрнинг ёзишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ), шунингдек, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси украиналикларнинг белгиланган санада экстрадиция қилинишига қарши чиққан. Болаларнинг ўзлари ва уларнинг тарбиячилари ҳам ўз ватанларига қайтишга қарши чиқишган. Натижада етимларнинг кетиши икки ҳафтага кечиктирилди.
Халқаро ташкилотлар экстрадицияни эрта деб ҳисоблашди, чунки урушаётган мамлакатда болалар хавфсизлиги кафолатланмаган. Нашр, шунингдек, 57 нафар етим боланинг 34 нафари халқаро ҳимоя жараёнини бошлагани ҳақида хабар беради.