Истанбулда тезюрар метро ишга тушди

Истанбулда тезюрар метро ишга тушди

Кягитхане-Истанбул аэропортида метро линияси лойиҳаси билан Туркия бутун дунёга метро қурилиши соҳасида ўзининг кучи ва имкониятларини исботлади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған 34 километрлик метро линиясининг очилиш маросимида маълум қилди, дея хабар берди «Анадолу».

Туркия президентининг қайд этишича, саккизта бекатни ўз ичига олган янги метро линияси Кягитхане туманидан Истанбул аэропортигача бўлган масофани 24 дақиқада босиб ўтади.

«Кунига 800 минг йўловчини ташийдиган янги метро линиясининг очилиши Истанбул учун тарихий воқеадир», - деди Эрдоған.

Туркия раҳбари қурилиш жараёнида маҳаллий материаллардан фойдаланган турк муҳандислари меҳнатини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, мамлакат президенти Истанбул аэропортидан Халкали вилоятигача бўлган метро линиялари, шунингдек, пойтахтдаги бир қанча бошқа метро линиялари қурилиши давом этаётганини эслатди.

«Бу лойиҳаларнинг барчаси амалга оширилгач, Истанбул темир йўл тизимларининг умумий узунлиги 380 километрдан ошади», - деди Эрдоған.

Истанбул темир йўл қурилиши лойиҳаларини амалга ошириш бўйича дунё шаҳарлари орасида биринчи ўринда туради. Кягитхане-Истанбул аэропорти метро линиясида саёҳат бир ой давомида бепул.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!