Истанбул – тарих уфуриб турган миноралар…

Истанбул – тарих уфуриб турган миноралар…

Истанбул – икки қитъада жойлашган ягона шаҳарлиги, маданий ёдгорликлари, хушманзара соҳиллари, узоқ ўтмишга бориб тақаладиган қалъалари, муҳташам саройлари билан донғи кетган шаҳардир. Босфор бўғозининг тун-у кун кўзни қамаштирадиган жозибаси Тарихий ярим орол ва Олтин шох кўрфазларининг мафтункор манзараси билан уйғунлашиб, шаҳарга ўзига хос тарихий тус беради. Шаҳарнинг мафтункор миноралари ҳар доим маҳаллий ва халқаро сайёҳларнинг эътибор ва эътирофида.

Галата минораси: Истанбул силуэтининг абадий рамзи

Шаҳарнинг рамзий обидаларидан Галата минораси Истанбулнинг Европа қисмида Босфорга қараган ҳолатда қад ростлаган баланд бинодир. Қолаверса, дунёдаги энг қадимий қалъаларидан бири бўлиб, унинг ғштли фасади, равоқли деразалари ва ажойиб конуссимон томини мужассам этган ноёб архитектураси Истанбул кўркига кўрк қўшади. Дастлаб Шарқий Рим императори Юстиниан томонидан 528 йилда қурилган ва 1384 йилда асосан Генуядан келган италиялик муҳожирлар жамоаси томонидан қайта қурилган минора империяларнинг юксалиши ва қулашига гувоҳ бўлган ва турли вазифаларни бажарган. Ривоятларга кўра, Усмонийлар даврида яшаган турк олими Ҳезарфен Аҳмад Чалабий бир марта минора тепасидан қуш қанотига ўхшаш қанотларни қўлларига боғланган ҳолда Ускударга учиб кетган экан. Минорага кўтарилганда инсон ўзини гўё Истанбулнинг энг панорамали манзаралари орасида учаётгандек ҳис қилади. Қизиғи шундаки, минорага ким билан чиқса, ўша билан турмуш қуради, деган миш-мишлар ҳам йўқ эмас. Шундай қилиб, ушбу тарихий қалъа Истанбулнинг кўп қатламли ўтмишига шўнғиш учун энг муҳим нуқтадир.

Қиз минораси: Босфорнинг сокин кузатувчиси

Истанбулнинг энг машҳур ва энг кўп зиёрат қилинадиган рамзларидан бири бўлган Қиз минораси (Kız Kulesi) Босфор бўғозидаги кичик бир оролда жойлашганлиги билан хотираларда муҳрланиб қолган. Милоддан аввалги 5 асрда божхона назорати пункти сифатида қурилган минорадан тарих давомида кузатув майдончаси, маёқ ва карантин ҳудуди сифатида фойдаланилган. Пухта реставрациядан сўнг 2023 йилда ёдгорлик ва музей сифатида қайта очилди. Қиз минорасидан бутун шаҳар кафтдек намоён бўлади, баланддан туриб Истанбулнинг ҳақиқий манзарасидан баҳра олиш мумкин. Бир ривоятга кўра, башоратчи подшоҳга қизи илон чақиши туфайли ўлишини айтади. Шундан сўнг, подшоҳ маликани ўлимдан асраш учун қирғоққа ушбу минорани қурдиради. Бироқ, у ўз тақдиридан қочиб қутула олмайди ва қасрга мевали сават билан кирган илон маликани чақиб олади.

Беязит минораси: Ёнғинни аниқловчи минора

Беязит минораси Беязит майдонидаги Истанбул университетининг асосий кампусида жойлашган яна бир тарихий ёдгорликдир. Минора шаҳарнинг 360 градуслик кўринишини кузатиш вазифасидан ташқари, турли хил рангларни акс эттирувчи ёруғлик тизимлари орқали об-ҳаво маълумотлари ҳақида ҳам хабар беради. Қизил ранг қор ёғишини, мовий ранг очиқ об-ҳавони, яшил ранг ёмғир прогнозини, сариқ ранг туманни англатади. Албатта Беязит минораси ҳам чуқур тарихга эга. Тарихий ярим оролда кўплаб рамзий иншоотларга яқин жойда жойлашган минора Усмонийлар султони Маҳмуд II нинг буйруғи билан ёнғинни кузатиш ва хабар бериш мақсадида ёғочдан қурилган. Юқоридан шаҳарнинг узоқ масофали кўринишини таъминлайдиган илк минора бўлиб, у ёнғин ўчоқларини аниқлашга хизмат қилган. Бироқ Истанбулдаги катта ёнғин пайтида минора ёниб кетган. Ниҳоят, 1828 йилда унинг ўрнига Усмонли барокко услубида тош минора қурилган. Бугун ушбу тош минорага ташриф буюриб, Катта бозордан тортиб Аясофиягача бўлган кўплаб тарихий диққатга сазовор жойларни кўриш имконияти мавжуд.

Чамлижа минораси: Минораларнинг энг баланди ва энг янгиси

Шаҳарнинг табиий чўққиларидан бири бўлган Кичик Чамлижа тепалигида жойлашган Чамлижа минораси энг янги минора бўлиб, Истанбулдаги энг баланд иншоот ва Европадаги энг баланд миноралардан бири ҳисобланади. 369 метр баландликдаги минора теле ва радиоэшиттиришлар учун амалий фойдаланишдан ташқари, 360 градуслик кузатув майдончаси, ресторан, катта кинотеатр ва Миссион Моон симуляция майдонига ҳам эга. У 49 қаватдан иборат бўлиб, ҳафта давомида очиқ бўлади. Шаҳарнинг муҳташам манзараларини Oнадўли тарафидан кўриш учун Чамлижа минораси айни муддао. Бундан ташқари, ушбу манзаралар ҳамроҳлигида турк таомларидан баҳраманд бўлиш ва минорада ғайриоддий кино ҳамда симуляция тажрибасини синаб кўриш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Эртага Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 15 декабрь, якшанба куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

«Ан-Наср» футболчиларига автомобил совға қилди. Роналду ва Манега BMW XM топширилди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ўз футболчиларига қимматбаҳо совға тайёрлади.

Роналдунинг нархи рекорд даражада пастлади

«Transfermarkt» портали саҳифаларида «Ан-Наср»нинг юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг нархи янгиланди.

Украина душман учун «Жаҳаннам» тайёрлади

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Борис Патон номидаги миллий мукофотни топшириш чоғида маълум қилди.

16 декабрь куни яна изғирин совуқ қайтади

Ўзгидромет ўзининг 14-16 декабрь кунлари учун эълон қилган прогнозларида бу хақида маълум қилди.

Наоя Иноуэ ниҳоят Муроджон Аҳмадалиевга жавоб қайтарди

Мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ Муроджон Аҳмадалиевнинг чорловига жавоб қайтарди.

Россия Украинадан ерларини қайтариб олганини эълон қилди

Киев кучлари август ойида қуруқликдан у ерга катта ҳужум уюштирган эди.

Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса....

Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.

Қўшма Штатлар Россияга қарши баёнот билан чиқди

Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Россиялик полициячилар оммавий равишда ишдан кетмоқда

Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.

Исроил раҳбарияти ҳибсга олинишига биргина давлат тиш-тирноғи билан қарши чиқмоқда

21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.

Келажакда Россия янги ҳудудларни босиб олади

Айтганча, агар мамлакатимиз таркибига яна янги, лекин бизга жуда яқин ҳудудлар қўшилса, бу тажрибадан келажакда ҳам фойдаланиш мумкин.

Ўзбекистонда 19 декабрдан ҳаво ҳарорати кўтарилишни бошлайди

20 декабрда баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

Украина дунёда лазер қуроллари мавжуд бўлган бешинчи давлатга айланди

Бу ҳақда учувчисиз тизимлар қуролли кучлари қўмондони Вадим Сухаревский маълум қилди.

Асад Сурияга қанча олтин қолдиргани маълум бўлди

Сурия Марказий банкида ҳозирги бозор қиймати тахминан 2,2 млрд долларга тенг 26 тонна олтин сақланмоқда. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

Суриянинг собиқ президенти Башар Асад 8 декабрдан буён илк бор баёнот берди

Асаднинг айтишича, у дастлаб Дамашқдан Ҳумеймимга йўл олган. Ўша ерда пойтахтнинг қуролли мухолифат назоратига ўтганлиги маълум бўлган.

Ғазода қурбонлар сони янада ортиб бормоқда

Исроил жиноятларининг чеки борми, деган савол туғилмоқда.

Ёмғир, қор, чувалчанглар, каламушлар: Украинанинг аҳволи оғир

Украина қуролли кучлари учун Курск вилоятидаги вазият кундан-кунга ёмонлашмоқда.

Бундестаг канцлер Шольцга ишончсизлик вотуми эълон қилди

Бундестаг Германиянинг амалдаги канцлери Олаф Шольцга ишончсизлик вотумини эълон қилди, деди мамлакат парламенти раиси Бербель Бас.

Хитойда юзлаб миллион долларни ўзлаштирган собиқ раҳбар қатл этилди

Бу ҳақда CCTV хабар берди.

Россияда даҳшатли ҳалокат: 5 нафар Ўзбекистон фуқароси энди орамизда йўқ

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Башар Асад Суриядан эвакуация қилинганидан кейин илк бор баёнот берди

Суриянинг собиқ президенти Башар Асад 8 декабрь эрта тонггача Дамашқда қолганини ва мамлакатни тарк этиш ниятида бўлмаганини маълум қилди.

Лицензиясиз «Умра» сафарини уюштираётганларга жиноий иш қўзғатилмоқда

Марғилон шаҳрида яшовчи М.А. ваколати бўлмаса-да Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқарони «Умра» зиёратига юборишини айтиб, хизмати эвазига 5700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди

Сурияда Асад режими ағдарилганидан сўнг Исроил буфер зонани эгаллаб олди ва Голан тепаликлари ҳар доим мамлакатнинг бир қисми бўлишини эълон қилди.

АҚШ Грузияга қарши янги санкциялар киритади

АҚШ яқин ҳафталарда Грузияга нисбатан янги санкцияларни эълон қилади.

«Шидо» бўрони қурбонлари сони 20 нафардан ошди

Франциянинг денгизорти ҳудуди — Майотта оролида «Шидо» тропик бўрони қурбонлари сони 20 нафардан ошди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.

Кремль Суриядаги Россия базалари ҳақидаги саволга жавоб берди

РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Россиянинг Суриядаги ҳарбий базалари бўйича якуний қарорлар йўқлигини айтди.

Россия армияси "яқин ўн йилликда" NATO билан юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий можарога тайёр бўлиши керак — Россия Мудофаа вазири

Белоусовнинг сўзларига кўра, бу каби можаро эҳтимолини NATO'нинг шу йил июл ойида бўлиб ўтган саммитида қабул қилинган қарорлар кўрсатмоқда.

Ҳеч ким бизни ядровий қурол билан дўқ-пўписада айбламасин: бу ядровий тийиб туриш сиёсатидир — Путин

Дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазият мураккаб ва беқарорлигича қолмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлиги ҳайъатида сўзга чиқиб.

Исроил фаластинликларни отишни автоматлаштирмоқда

Исроил армияси босиб олинган Ғарбий Соҳилда назорат-ўтказиш пунктларига масофадан бошқариладиган автоматлаштирилган қуролларни ўрнатишни бошлади.

Владимир Путин Россия қуролли кучларининг «муқаддас бурчи»ни эълон қилди

Путиннинг таъкидлашича, 2024 йилда Россия ҳарбийлари Украинанинг 189 та аҳоли пунктини эгаллаб олган.

Дамашқда 20 метр ер остидаги оммавий қабрлар

Сурияда 150 га яқин оммавий қабрлар топилди.

Путиннинг баёнотлари: Биз Украина халқи билан урушмаяпмиз...

Путиннинг фикрича, Зеленский ва унинг шериклари эртами кечми халқнинг ғазабини ҳис қилишади ва «бугунги кунда ўз вазифаларини бажараётганлар ниқоби остида хорижга қочиб кетишади».

Нигерияда кема ҳалокатида 20 киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давомида 20 кишининг жасади топилди, 11 киши қутқарилиб, шифохонага етказилди.

Термизда турар жой биносининг сувоғи шамолга дош беролмай кўчиб тушди

Ҳозирда буюртмачи-пудратчи ташкилот — «Термиз қурилиш индустрия саноат» ИК томонидан муаммони бартараф этиш мақсадида барча керакли қурилиш материаллари олиб келинган

Майоттадаги ҳалокатли циклон қурбонлари сони ортмоқда

"Шидо" баъзи аҳоли пунктларини вайрон қилиши мумкин, унинг кучи соатига 225 километрни ташкил этди.