Эронда ҳижоб тўғрисидаги қонун туфайли ҳукумат ичида зиддият юзага келди, деб ёзади Германиянинг Bild нашри.
Парламент томонидан қабул қилинган янги қонун аёллар учун ҳижобни мажбурий тақиш талабларини кучайтиради ва уни бузганлик учун қаттиқ жазолар белгилайди. Бироқ Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу қонун янги ижтимоий ғалаёнларни келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотирланиб, унга вето қўйди.
Эроннинг Ҳамшари нашри хабар беришича, президент масалани Эрондаги асосий қарорларни қабул қилувчи Олий миллий хавфсизлик кенгашига ҳавола этган. Бу қадам қонуннинг қисман бекор қилинишига олиб келиши мумкин. Янги қонунчилик айниқса таниқли шахслар учун қаттиқ чораларни, жумладан, катта жарималар, чет элга чиқишни тақиқлаш ва мол-мулкни мусодара қилишни назарда тутади.
Яқинда эронлик мусиқачи Параста Аҳмадийнинг ҳижобсиз чиқиш қилгани ва бу видеони YouTubeда эълон қилгани жамоатчилик эътиборини тортди. У гуруҳ аъзолари билан бирга “ислом меъёрларини бузганлиги” учун ҳибсга олинган, аммо тез орада озод этилган.
Жамоатчилик босими ва ҳукуматдаги келишмовчиликлар туфайли қонуннинг қабул қилиниши вақтинча тўхтатилди. Жазо таҳдидларига қарамай, Эроннинг йирик шаҳарларида кўплаб аёллар мажбурий ҳижоб кийишга қарши очиқчасига норозилик билдирмоқдалар.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Сурия Марказий банкида ҳозирги бозор қиймати тахминан 2,2 млрд долларга тенг 26 тонна олтин сақланмоқда. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Путиннинг фикрича, Зеленский ва унинг шериклари эртами кечми халқнинг ғазабини ҳис қилишади ва «бугунги кунда ўз вазифаларини бажараётганлар ниқоби остида хорижга қочиб кетишади».
Ҳозирда буюртмачи-пудратчи ташкилот — «Термиз қурилиш индустрия саноат» ИК томонидан муаммони бартараф этиш мақсадида барча керакли қурилиш материаллари олиб келинган