Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Суриянинг Ҳалаб, Идлиб, Хама, Дамашқ ва Раққа шаҳарлари, агар Биринчи жаҳон урушининг тугатиш шартлари бошқача бўлганида, Туркия таркибидаги бир хил номдаги вилоятларнинг марказларига айланиши мумкин эди, деди.
“Агар Биринчи жаҳон уруши минтақамиз чегараларини қайта кўриб чиққанида, шароитлар бошқача бўлганида нима бўлар эди? Катта эҳтимол билан биз Ҳалаб, Идлиб, Хама, Дамашқ, Раққа деб аталадиган шаҳарлар худди Антеп, Ҳатай, Урфа каби бизнинг вилоятларимиз бўларди”, деди Туркия раҳбари ўзининг Адолат ва тараққиёт партиясининг Сакарьяда ўтказилган саккизинчи навбатдаги қурултойида. Ундан иқтибос келтирмоқда RBC.
Унинг қўшимча қилишича, бу ерлар бошқалар ҳукмронлигига ўтгандан кейин ҳам Туркия у ерда яшовчи халқлар билан алоқаларини бутунлай узмади.
Бу баёнотдан сўнг бир қанча оммавий ахборот воситалари Эрдоғон Суриянинг бир қанча шаҳарларини Туркияга қўшиб олиш ва Биринчи жаҳон урушидан кейин пайдо бўлган икки давлат чегарасини қайта кўриб чиқиш ниятини билдиргани ҳақида хабар тарқатди. Кейинчалик Анқарадаги дипломатик манба Туркия раҳбариятининг бундай режалари мавжудлигини рад этди.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Сурия Марказий банкида ҳозирги бозор қиймати тахминан 2,2 млрд долларга тенг 26 тонна олтин сақланмоқда. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Путиннинг фикрича, Зеленский ва унинг шериклари эртами кечми халқнинг ғазабини ҳис қилишади ва «бугунги кунда ўз вазифаларини бажараётганлар ниқоби остида хорижга қочиб кетишади».
Ҳозирда буюртмачи-пудратчи ташкилот — «Термиз қурилиш индустрия саноат» ИК томонидан муаммони бартараф этиш мақсадида барча керакли қурилиш материаллари олиб келинган