Ҳеч ким бизни ядровий қурол билан дўқ-пўписада айбламасин: бу ядровий тийиб туриш сиёсатидир — Путин
Дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазият мураккаб ва беқарорлигича қолмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлиги ҳайъатида сўзга чиқиб.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб Россияни «қизил чизиққа» олиб келади ва Москванинг жавобидан кейин ўз аҳолисини «ўша пайтлар совет даврида, ҳозир эса Россия таҳдиди билан қўрқитади.»
Россия давлат раҳбарининг таъкидлашича, АҚШ жаҳон ҳамжамиятига доимий равишда ўзларига қулай бўлган тарзда ўзгартирадиган қоидаларни тиқиштиришда давом этмоқда: «АҚШ учун фақат битта барқарор қоида бор: буни қилганлар учун ҳеч қандай қоида йўқ... Номақбул давлатларга қарши эса гибрид урушлар олиб борадилар, тийиб туриш сиёсатини олиб борадилар.»
Путиннинг сўзларига кўра, Европадаги Америка қўшинлари сони 100 минг кишидан ошган. НАТО давлатлари ҳам ҳарбий харажатларни оширмоқда ва Россия чегаралари яқинида зарба берувчи гуруҳларни тузмоқда, деди у. «Қўшма Штатлар ташаббуси билан ўнлаб йиллар давомида ривожланган хавфсизлик архитектурасини бузадиган янги ҳарбий-сиёсий альянслар тузилмоқда», деди Россия президенти.
Мудофаа вазирлиги йиғилишида сўзлаган Путин, агар Қўшма Штатлар бундай тизимларни жойлаштиришни бошласа, Россия ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни жойлаштиришга қўйган ихтиёрий чекловларни бекор қилишини айтди. У стратегик бўлмаган ядровий кучларни доимо шай ҳолатда сақлашни буюрди. Путиннинг айтишича, мамлакат стратегик ядровий кучларида замонавий қуролларнинг улуши аллақачон 95 фоизга етган. У уларни «барқарорлик, Россия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишнинг асосий воситаларидан бири» деб атади.
Россия Федерацияси Президенти Украинадаги «махсус операция» мақсадларига эришиш зарурлигини таъкидлади ва «яна бир бор айтаманки, ҳеч ким бизни ядровий қурол билан дўқ-пўписада айбламасин: бу ядровий тийиб туриш сиёсатидир,» деб баёнот берди.
«Орешник» ракета комплексларини серийали ишлаб чиқаришга келсак, Путин «яқин келажакда Россия ва иттифоқчиларимиз хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун бундай комплексларнинг церийали ишлаб чиқарилиши таъминланиши керак,» деди.