«2024 йил якунлари мамлакат фуқароларининг тасаввурида» номли социологик сўров ўтказиш бошланди
«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «2024 йил якунлари мамлакат фуқароларининг тасаввурида» номли социологик сўров ўтказишни бошлади. 2024 йил якунида мамлакат фуқароларининг шахсий ва ижтимоий ҳаётга нисбатан муносабатини ўрганиш мақсадида кенг қамровли сўров ўтказмоқда. Бу тадқиқот орқали жамиятнинг ўтган йил давомидаги энг муҳим воқеалари ва ютуқларига бўлган муносабати, шунингдек, янги 2025 йилга қаратилган асосий кутувларини ўрганишга қаратилган.
Мазкур сўровномада 2024 йилнинг шахсан сиз учун қандай бўлгани ҳақида, мазкур йилда ўз шахсий режа ва мақсадларингизни амалга оширилиши даражаси қанчалик бўлган, 2024 йилда Ўзбекистондаги энг муваффақиятли йўналишлар қайсилар бўлди деб ҳисоблайсиз, сизнингча қандай муаммолар долзарблигича қолмоқда каби саволларга жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилади.
2024 йилнинг ўзига хосликлари нималарда бўлганлиги «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширилган дастурларнинг натижалари, давлат ислоҳотларининг ижтимоий ҳаётга таъсири, инфратузилма, иқтисодиёт ва инновациялар соҳасидаги ривожланиш кўрсаткичлари қай даражадалиги ҳақида жамоатчиликнинг фикри қандайлиги ўрганилади.
Ушбу тадқиқот фуқароларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштирокини, уларнинг кутувлари ва қизиқишларини чуқурроқ ўрганиш имконини беради. У орқали давлат ҳокимияти идоралари жамият эҳтиёжларини янада самарали қондириш учун зарур маълумотларни шакллантиради.
Шу билан бирга мамлакатимиз фуқароларининг янги 2025 йилдан умидлари ва кутувлари, фуқароларимизнинг фикрича кириб келаётган янги йилда жамиятимизда биринчи навбатда қайси соҳани ривожлантириш керак? Бандлик ва иқтисодий барқарорлик, таълим ва тиббиёт сифатини ошириш, экологик муаммоларни ҳал этиш ёки технологияларни ривожлантириш сингари асосий йўналишлар қай даражада муҳим? Янги йил сиз учун қандай ўзгаришлар ва имкониятлар олиб келишини кутяпсиз? каби долзарб ва умидли саволларга жавоб олиш мақсад қилинган.