Истанбул Модерннинг янги биноси 100 йилдан ортиқ вақтдан бери нашр этилган, дунёнинг етакчи архитектура ва дизайн журналларидан бири Architectural Digest томонидан аниқланган "2024 йилнинг мўъжиза асарлари" рўйхатига киритилди. Architectural Digest томонидан ҳар йили эълон қилинган ва "Мўъжиза асарлар (Wоrks of Wonder)" рўйхати сифатида ҳам танилган "2024 WоW Рўйхати"га киритилган Истанбул Модерннинг янги биносининг саноат ва замонавий дизайни мақтовга сазовор бўлди.
Истанбул Модерннинг янги музей биносини ҳам ўз ичига олган ушбу рўйхатга очилиши билан донг таратган ва дунёдаги энг катта ЛED глобус сифатида таърифланган Лас-Вегасдаги "Сфера", Мадриддаги Қироллик коллекциялари галереяси ва Хиросимадаги Симосе санъат музейи билан бутун дунёдан жами 18 та ажойиб бинолар киритилган.
Туркиянинг Галатапортдаги биринчи замонавий ва замонасига уйғун санъат музейи бўлган Истанбул Модерннинг янги биноси, музейнинг асосчиси Эжзажибаши Груп ва унинг бош ҳомийси Доғуш Груп-Билгили Ҳолдингнинг биргаликдаги ҳиссаси билан қурилган.
Истанбул Модерн янги биносининг лойиҳаси бутун дунё бўйлаб машҳур маданият ва санъат муассасалари ҳамда музейлари архитектурасида таниқли Рензо Пиано бошчилигидаги жамоа томонидан ишлаб чиқилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.