Боготада бўлиб ўтган саммитда бир гуруҳ давлатлар Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлари учун Исроилга қарши қатъий чоралар кўрилишини эълон қилди. Ўн икки мамлакат Тел-Авивга қурол етказиб беришни тўхтатиш ва халқаро ҳуқуқ бузилиши учун босимни кучайтиришга ваъда берди.
Учрашув 16 июль, чоршанба куни якунланди. Унда Туркия 🇹🇷, Колумбия 🇨🇴, Жанубий Африка 🇿🇦, Малайзия 🇲🇾, Ироқ 🇮🇶, Куба 🇨🇺, Индонезия 🇮🇩 ва бошқалардан иборат 30 га яқин давлат иштирок этди. Аммо фақат 12 давлат якунловчи ҳужжатни имзолади ва олти аниқ чорани қабул қилди.
Учрашув ташаббускори — 2024 йил январь ойида тузилган «Гаага гуруҳи». Унинг мақсади — Глобал Жануб давлатларини бирлаштириб, Исроилнинг Фаластинни оккупация қилишини тўхтатиш. Гуруҳ номи Гаагадаги Халқаро жиноят суди шарафига қўйилган. Мазкур суд Исроилдан Ғарбий соҳил ва Ғазодан ўз қўшинларини чиқаришни талаб қилган.
Гуруҳнинг ижрочи котиби Варша Гандикута-Неллутла шундай деди: «Бугун жазосизлик даврига чек қўямиз. Энди жамоавий ҳаракатлар вақти келди.»
Қабул қилинган чоралар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатиш;
Исроил кемалари ёки Исроилга қурол ташувчи кемалар учун портларни ёпиш;
Исроил оккупацияси билан боғлиқ компаниялардан харидларни рад этиш;
Ҳарбий жиноятлар бўйича халқаро жавобгарлик (универсал юрисдикция) тамойилини қўллаб-қувватлаш.
Давлатлар шунингдек, Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларига алоқадор компаниялар ва амалдорларга нисбатан ҳуқуқий чоралар муҳокамасини ҳам олиб боришди.
Фаластиннинг БМТдаги вакили Рияд Мансур бу ташаббусни олқишлаб, «ахлоқий бурилиш нуқтаси» деб атади.
Бироқ баъзи танқидчилар бу чоралар самарали бўлишига шубҳа билан қарамоқда. Чунки бу давлатлар Исроилнинг асосий иттифоқчиси бўлган АҚШ каби катта таъсир кучига эга эмас. Тел-Авивнинг ўзи эса ҳозирча бу ташаббусга муносабат билдирмади.
Шу билан бирга, саммит иштирокчилари сентябрда БМТ Бош Ассамблеяси очилишигача яна бошқа давлатлар ҳам қўшилишидан умид қилишмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.