Шу йилнинг 24 июнь куни Иорданиянинг Акаба шаҳридан Тошкентга чартер рейс ташкил этилмоқда. Исроилдаги элчихона чегарадан ўтишда амалдаги хорижга чиқиш паспорти ва бошқа зарур ҳужжатлар бўлиши лозимлигини эслатди.
Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг хабар беришича, “Fly Khiva” авиакомпанияси томонидан Иорданиянинг Акаба шаҳридан Тошкентга чартер рейс (FKH9902) ташкил этилмоқда.
Акаба шаҳридан учиш: 24 июнь куни соат 19:10 да. Тошкентга етиб келиш эса пойтахт вақти билан 25 июнь соат 02:40 га тўғри келади.
Чегарадан ўтиш пайтида амалдаги хорижга чиқиш паспорти ва барча зарур ҳужжатлар бўлиши лозим, деб эслатди элчихона.
Авиачипталарни харид қилиш, Иордания визасини олиш ва Тель Авивдан Иордания чегарасигача трансфер хизматлари бўйича қўшимча маълумот учун: +972 53−556−5254 (WhatsApp орқали ҳам алоқа қилиш мумкин).
Дипмиссия рейс вақти авиакомпания ва маҳаллий ҳокимиятлар кўрсатмаларига биноан ўзгариши мумкинлигини қўшимча қилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.