Исроил ва ХАМАС келишув имзолади, дея тасдиқлади Нетаняху идораси. Энди у ҳукумат томонидан тасдиқланиши керак.
Исроил делегациялари ва Доҳадаги Хамас гуруҳлари сулҳ тузишга келишиб олдилар, дея хабар берди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху идораси. Шунингдек, АҚШ ва Қатар вакиллари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувни имзолади.
Энди бу келишувни тасдиқлаши керак бўлган Исроил ҳукуматига боғлиқ, Нетаняхунинг идораси аниқлик киритди ва вазирлар маҳкамаси шанба куни кечқурун йиғилади.
Аввалроқ Исроил ҳукмрон коалициясига кирувчи ўта ўнгчи Диний сионизм партияси ўт очишни тўлиқ тўхтатиш бўйича келишувга қарши чиққан эди. Партия 42 кунга мўлжалланган келишувнинг биринчи босқичи тугагандан сўнг Ғазода жанговар ҳаракатларни қайта бошлашни талаб қилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.