Исроил давлати ташкил топган 1948 йилдан кейиги дастлабки йилларда ўғирланган минглаб болалар учун ҳукумат товон тўлайдиган бўлди. “Евроньюс”нинг хабар беришича, Исроил ҳукумати болалар ўғирлангани учун таассуф билдириб, фарзандларидан айрилган оилаларнинг изтиробларини тан олишини айтган.
“Исроил давлати гўдакларидан ажралган оилаларни тан оладиган ва моддий компенсация тўланадиган вақт келди”, – дейилади бош вазир Биньямин Нетаньяҳунинг баёнотида. Ҳукумат раҳбари болаларнинг ўғирланишини “Исроил тарихидаги оғриқли ҳодисалар” деб атаган.
Ҳукуматнинг қарорига биноан товон тариқасида 162 миллион шекел (50 миллион АҚШ доллари) тўланадиган бўлди.Ўғирланган фарзандининг тақдири номаълум бўлган ҳар бир оилага 200 минг шекелдан берилади.
Исроил давлати ташкил топган дастлабки йилларда араб ва Болқон давлатларидан келган яҳудий оилаларнинг фарзандлари ўғирланиб, Шарқий Европадаги бефарзанд яҳудий оилаларига берилган. Тахминларга кўра, ўша йилларда 5 мингга яқин бола ўғирланган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.