Исроил Олий суди ҳукумат фаластинлик маҳбусларни етарлича озиқ-овқат билан таъминламаяпти, деган хулосага келди.
Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси хабар бермоқда.
Судьяларнинг фикрича, маҳкумларнинг ҳозирги озиқ-овқат таъминоти қонунда белгиланган меъёрларга риоя этилишини кафолатламайди. Шу муносабат билан Исроил қамоқхона хизмати (Шаббас) фаластинликларни зарур миқдорда озиқ-овқат билан таъминлаш чораларини кўриши керак.
Олий суд қарори ўтган йили Исроилда фуқаролик ҳуқуқлари ассоциацияси (ACRI) ва Исроилнинг Гиша инсон ҳуқуқлари гуруҳи томонидан берилган петицияга жавобан қабул қилинган. Унда фаластинликлар қамоқхоналарда оч қолаётгани даъво қилинган.
Ўз навбатида, мамлакатдаги ахлоқ тузатиш муассасаларига масъул бўлган Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Олий суд қарорини танқид қилиб, "террорчиларни ҲАМАС ҳаракатидан ҳимоя қилишини" айтди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.