Исроил очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда

A A A
Исроил очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда

Исроил ҲАМАСнинг ҳужумига номутаносиб жавоб берди ва Ғазо секторида очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда, деди Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили.

"Биз аллақачон фалокат бошида турибмиз. БМТ гуманитар ёрдамни тўхтатишга мажбур бўлди. Исроил очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда ва бу халқаро ҳуқуққа зид. Ғазо вайрон қилинди", — дея муносабат билдирди Жосеп Боррел El País газетасига берган интервюсида.

Унинг сўзларига кўра, ҲАМАС – бу ғоя, ғояга қарши ғоя билан курашиш керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!