Исроил Мадримов Кроуфордга қарши жанг олдидан допинг тест топширди

Исроил Мадримов Кроуфордга қарши жанг олдидан допинг тест топширди

Супер яримўрта вазн тоифаси WBA йўналишида жаҳон чемпиони Исроил Мадримов илк ҳимоя жангига тайёргарликни давом эттирмоқда.

У 3 август куни АҚШ вакили Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади.

Айни пайтда АҚШда бўлиб турган Мадримов ушбу жанг олдидан допинг учун таҳлил топширмоқда. Бу ҳақда у ўзининг X'даги (Twitter) саҳифаси орқали маълум қилди.

"3 август куни бўладиган жанг учун WADA тест марказига тўртинчи бор ташриф буюрдим", деб ёзган Мадримов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!