Исроил элчиси Ўзбекистондаги тўрт йиллик дипломатик миссиясини якунламоқда

Исроил элчиси Ўзбекистондаги тўрт йиллик дипломатик миссиясини якунламоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Исроилнинг мамлакатимиздаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Зеҳавит Бен Ҳиллелни қабул қилди.

"Мамлакатимизда тўрт йиллик дипломатик миссиясини якунлаётган Исроилнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Зеҳавит Бен Ҳиллел хонимни қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Элчи хонимга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".

Зеҳавит Бен Ҳиллел 2020 йилдан буён Исроилнинг Тошкентдаги элчихонасини бошқариб келмоқда. 18 июль куни элчини Ўзбекистон Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева қабул қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!