Жорий йил 17 майда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Исроил давлати туризм вазири, Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Ёел Развозов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда икки мамлакат ташқи ишлар идоралари ва дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Конструктив руҳда бўлиб ўтган суҳбат давомида сиёсат, иқтисодиёт, инвестициялар, савдо, маданият ва туризм соҳаларидаги Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигининг қатор муҳим масалаларини муҳокама қилинди.
Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, бутунжаҳон ва минтақавий халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, хусусан, Бирлашган миллатлар ташкилоти доирасидаги мулоқотни ривожлантириш, шунингдек, турли даражадаги ўзаро ташрифлар сонини кўпайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.
Томонлар савдо-иқтисодий шерикликни ривожлантириш бўйича биргаликдаги ишларнинг долзарблигини таъкидладилар. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва номенклатурасини диверсификациялаш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, бу борада икки мамлакат ташқи савдо идоралари раҳбарларининг ўринбосарларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида келишувга эришилди.
Шунингдек, Исроил компанияларини Ўзбекистонда тўқимачилик, кимё ва фармацевтика саноати, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва туризм каби соҳалардаги лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди.
Мулоқот чоғида жорий йилда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Исроил ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилишини, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форумни ўтказиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар кўриб чиқилган барча соҳаларда яқин ва конструктив ҳамкорлик қилишга содиқлигини билдирдилар ҳамда қўшма ташаббусларни илгари суриш бўйича кейинги саъй-ҳаракатларни келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2025 йил 6 июл куни АҚШ президенти Дональд Трамп машҳур тадбиркор Илон Маскнинг янги сиёсий куч — «Америка партияси»ни тузиш ташаббусини очиқчасига танқид қилди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.