Испанияда коронавирусга қарши эмлашдан бош тортганларнинг рўйхати тузилади

Испанияда коронавирусга қарши эмлашдан бош тортганларнинг рўйхати тузилади

Ушбу маълумотлар Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлатлар билан алмашинилади. Шу билан бирга, рўйхат жамоатчилик ва иш берувчилар учун мавжуд бўлмаслиги таъкидланган.

Испанияда коронавирусга қарши эмлашдан бош тортган одамлар рўйхати тузилади. Ушбу маълумотлар бошқа Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан бўлишилади. Бу ҳақда 29идекабрь, сешанба куни Би-би-си мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Салвадор Иллуга асосланиб хабар берди.

Мамлакат ҳукуматининг фикрича, вирусни енгишнинг энг яхши усули бу унга қарши эмлашдир. Бироқ, эмлаш мажбурий бўлмайди.

Яқинда ўтказилган сўров натижаларига кўра, Испания фуқаролари орасида вакцинани қабул қилишни истамайдиганлар сони ноябрдаги 47 фоиздан 28 фоизга камайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!