Испания почтаси ҳайвонларнинг кўзлари бўлган яна учта жўнатма топди

Испания почтаси ҳайвонларнинг кўзлари бўлган яна учта жўнатма топди

Испания почтаси Украинанинг мамлакатдаги дипломатик ваколатхоналари номига жўнатилган ҳайвонларнинг кўзлари бўлган яна учта жўнатма топди.

Ўтган ҳафта охирида Украинанинг Венгрия, Нидерландия, Польша, Хорватия, Италия, Чехия ва Испания элчихоналари ҳайвонларнинг кўзлари бўлган пакетларни олгани ҳақида хабар беришганди.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитро Кулеба бу мактубларни "режалаштирилган террор ва элчихоналар ҳамда консулликларни қўрқитиш кампанияси" деб атади.

Умумий ҳисобда, Украина ташқи ишлар вазирлиги бундай хат ёки пакетларни жўнатиш бўйича 21 ҳолатдан хабардор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!