БМТнинг Ливандаги тинчликпарвар кучлари қўмондони Испания Исроилдан қўшни давлатдаги тажовузини тўхтатишни талаб қилди. Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес сешанба куни журналистларга Исроил Ливан жанубида можаронинг кучайишига йўл қўймаслик учун қуруқликдаги рейдларни тўхтатиши кераклигини айтди.
«Бу чидаб бўлмас можаро ва у ҳозир тугаши керак. Биз уруш Яқин Шарқ халқлари ўртасидаги муносабатларнинг одатий усули деган ривоятни қабул қила олмаймиз. Тинчликка эришишнинг ягона йўли бор: халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилиш. Бу зўравонлик спиралига чек қўйиш керак», деди Албарес.
Жанубий Европа давлати ташқи сиёсат бўлими раҳбари ўт очишни тўхтатиш ва Ғазодаги маҳбусларни озод қилишга чақирди.
2022 йил февраль ойидан бери Испания Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливандаги Муваққат кучларига қўмондонлик қилади, унинг сони 10 000 нафарга яқин.
Аввалроқ, сентябрь ойи бошида Испания Бош вазири Педро Санчес «Ғазо халқини қўллаб-қувватлашда давом этишни, УНРWАни [БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги] қўллаб-қувватлашни, Халқаро жиноий судда Нетаняхуга босим ўтказишни» ваъда қилган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.