Исмоил Хония Қатарда дафн этилди

Исмоил Хония Қатарда дафн этилди

Қатар пойтахтида Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раиси Исмоил Хониянинг дафн маросими бўлиб ўтди. У Доҳа чеккасида жойлашган Лусайл қабристонига дафн этилди. Бу ҳақда Aljazeera ёзди.

Аввалроқ сиёсатчининг тобути Қатарнинг Буюк Давлат масжидига қўйилган эди. У ерда жаноза намози ўқилди. Дафн маросими минглаб одамларни жалб қилди.

ХАМАС

Маросимда Қатар амири, бош вазир, Эрон президентининг биринчи ўринбосари, Туркия ташқи ишлар вазири ва бошқа юқори мартабали амалдорлар иштирок этди. Мотам маросимида ХАМАС раҳбарияти аъзолари, жумладан, марҳумнинг эҳтимолий вориси деб аталган Холид Мишал ҳам иштирок этди.

ХАМАС

ХАМАС

Хония сўнгги йилларда ХАМАС ҳаракатининг сиёсий идораси жойлашган Қатар пойтахтида яшаб келган.

Мотам маросимлари Индонезия, Ливан, Малайзия, Покистон, Туркия ва Ямандаги ҳусийлар назоратидаги ҳудудларда ҳам бўлиб ўтди. Маросимдан бир кун олдин хайрлашув маросими Теҳронда бўлиб ўтган эди.

31 июль куни Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати ўз Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония вафот этганини эълон қилди. ОАВ маълумотларига кўра, Хония Теҳронда бўлган пайтида портловчи қурилма ишга туширилиши оқибатида ҳалок бўлган.

ХАМАС Хониянинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди. Хониянинг Эронда ўлдирилиши Теҳрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятнинг кучайишига олиб келди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!