Ислом ва аёл

A A A
Ислом ва аёл

Дўстим мендан:

Ислом аёлларга нисбатан зулмкор, деган гапга қўшиласанми? – деб сўрадию, Исломда аёлларнинг камситилишига доир мисолларни санаб кетди: - Масалан, кўп хотинлилик, аёлнинг тўрт девор ичига қамаб қўйилиши, мажбуран паранжи ўратилиши, оиладаги қулдай аҳволи, эрига сўзсиз бўйсуниши, эрининг ўз чўриси билан никоҳсиз ишрат қилиш ҳуқуқи борлиги, меросни тақсимлашда аёллар эркаклар улушининг ярмини олиши ва бошқаларга нима дейсан?

– Бу сафарги айбловлар кўп ва у ҳақда узоқ баҳс юритиш мумкин. Ва гапни жуда узоқдан, Исломгача бўлган даврдан бошлашга тўғри келади. Исломнинг жоҳилият пайтида юзага келгани сенга маълум бўлса керак деб, ўйлайман. Ўша пайтларда янги туғилган қизалоқларни тириклайин ерга кўмардилар, эркаклар ўнта ва ундан кўпроқ хотинга уйланишарди, хўжайин ўз чўриларини фоҳишалик қилишга мажбурлар ва бунинг эвазига катта пул ишларди. Исломда эркакларнинг тўртагача уйланиш ҳуқуқи эса бу – йўл берилгани, асло мажбурият эмас. Бу ҳолат яна аёлнинг шарманда бўлиш эҳтимолидан, бевақт ўлимдан, қашшоқлик ва қулликдан халос бўлиш имкониятидир. Наҳотки аёларни «озодликка» эришган Оврупода – бузуқлик, ахлоқсизлик, мунофиқлик авжига минган, эркаклари расман битта аёл билан никоҳда туриб, амалда ўнлаб аёллар билан зино қилиб юрган ўлкаларда аёлларнинг аҳволи яхшироқ деб ўйласанг?

Аёл учун оилали эркакнинг ҳуқуқсиз чўриси, яширин маъшуқаси ва атрофидагилар нафратланадиган ўйнаши бўлгандан кўра эрининг иккинчи, қонуний, тўла ҳуқуқли хотини бўлгани яхши эмасми?

Шу билан бирга ислом кўп хотинлиликда анча мураккаб шартларни, аниқроғи хотинлар ўртасида адолат ва тенг ҳуқуқлиликни жорий этганки, бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат этилади: "Энди агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, бир аёлга (уйланинг)" ("Нисо" сураси, 3-оят). "Ҳар қанча уринсангизлар ҳам хотинларингиз ўртасида адолат қилишга қодир бўлмайсизлар" ("Нисо" сураси, 129-оят).

Кўрдингизми, пайғамбарлар ва уларга тенглаштирилган алоҳида кишилардан ташқари, ҳеч ким, агар улар жуда хоҳлашса ҳам аёлларга адолатли бўла олмас экан.

Узлат, гўшанишинлик эса, пайғамбарларнинг аёллари барча соҳаларда комил бўлиши зарурлиги учун Пайғамбар алайҳиссалом завжаларининг мажбуриятлари бўлган. Қуръони карим: "Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар!" ("Аҳзоб" сураси, 33-оят) деб буюради. Бу – аёл учун энг шарафли жой – унинг уйи, оила давраси дегани, унинг бурчи – ўз оиласининг бекаси ва бошқа аёлларга ибрат бўлиш, ўзини бутунлай болалар тарбиясига бахшида қилишдан ибрат бўлиши керак дегани. Ўйлаб кўринг, қуйидаги ҳолатларнинг қай бири яхши: жамият ишларида банд бўлиб, ўзгалар хизматини қойиллатсаю, ўз болалари энагалар ва боғча тарбиячилари қўлида она меҳридан бебаҳра улғайгани яхшими ёки аёл болалари даврасида, улар тарбияси билан мунтазам шуғуллангани яхшими? Жавоб лўнда: олимларнинг якдиллик билан тадқиқ қилишларича, ўз онаси тарбиясини олган, унинг эркалашлари ва ғамхўрлигини доимо ҳис этиб турган болалар, оналари бутунлай ўзларини жамоат ишига бағишлаб фарзандларидан узилиб қолган аёлларнинг болаларига қараганда соғлом, ақлли ва тарбиялироқ бўлиб улғайишар экан. Лекин бундан ислом аёлларнинг ижтимоий ҳаётда иштирокига қарши экан-да, деган хулоса чиқмаслиги керак. Мусулмон ўлкаларда муслима аёлларнинг жамиятда юқори ўринларни эгаллаб, ҳатто давлат ва ҳукуматга бошчилик қилаётганлари ҳақида кўплаб мисоллар бор. Аёллардан машҳур шоиралар, олималар, уруш қатнашчилари, юксак маълумотли, иқтидорли, бошқарув идораларида юқори мансабларни эгаллаб, Ватанга хизмат қилишда эркаклар билан баб-баравар куч ва имкониятларини сарфлаётган кўплаб аёллар борлигини ҳам биламиз.

Ҳақиқатда Қуръон оятлари комила инсонлар бўлмиш Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжаи муҳтарамаларига қаратилган, комила инсон билан оддий одамлар орасида эса катта фарқ бор.

Ҳижоб, паранжи ёпиниш эса – аёлнинг ўз манфаатига тааллуқли нарса. Унинг гавдасини ва юзини тўла яшириб, ўраниб юриши яқинларининг унга бўлган қизиқишни орттиради, у ардоқли ва сирли, жозибали ва мафтункор хилқатга айланади.

Ёввойи қабилаларда қип-яланғоч юрилганига қарамай, эҳтирос туйғуси бўлмаган, эркаклар ўз аёллари билан ойига бир марта тўшакни баҳам кўришган, ҳомиладор рафиқаларига эса икки йилгача умуман яқинлашишмаган.

Ёки ёз мавсумида қумлоқ (пляж)да кўплаб яланғоч баданларни кўрасиз, лекин улар ўзининг жалб қилувчи кучини йўқотади, қизиқиш уйғотмайди, яланғочлик оддий нарсага айланиб, қўзғотувчилиги йўқолади. Шундай экан, аёл киши ўраниб-чирманиб, сирли, мафтункор ва севимли бўлиб юргани маъқул эмасми?

Эркакларнинг талоқ хусусидаги ҳақлари аёлларга ҳам тегишлидир. Бундан ташқари исломда Овруполик аёллар орзу ҳам қилолмайдиган ҳақ-ҳуқуқлар бор. Масалан, исломий никоҳ аёлга маҳр беришни мажбурлаб қўяди ва бу хоҳ буюмлар, хоҳ қимматбаҳо тақинчоқлар бўлсин, тўлалигича аёл тасарруфида бўлади. Оврупода эса аёллар турмушга чиқиш учун сеп йиғардилар, аёлнинг бутун мол-мулки тўйдан сўнг тўлалигича эрнинг ихтиёрига ўтиб кетади.

Эрнинг хотинини уриши ва жазолаши, у билан бирга ётишни тарк этиши соҳасидаги ҳуқуқи эса фақат қайсар ва ўжар аёлларгагина тегишлидир, итоаткор, оқил ва одобли аёллар эрларининг муҳаббат ва иззат-ҳурматига сазовордирлар. Қуръони каримдаги: "Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд-насиҳат қилинглар, сўнг уларни ётоқларда тарк қилингиз, сўнгра уринглар", ("Нисо" сураси, 34-оят) деган ояти каримага келсак, бу Қуръони каримнинг аёллар ўжарлигини енгишдаги ўзига хос тадбири, Қуръон сирларидан бири. Ҳозирги фан ҳам инсон руҳиятини ўрганиш ва у билан боғлиқ ҳодисалар хусусида фикр юритар экан, исломдаги бу тадбирларни тўла оқлаб чиқди. Руҳшунослик (психологиия) фани аёллар руҳиятидаги касалликларни иккига бўлади: биринчисида – аёллар доимо мутеъ бўлишни ёқтиради, бунда аёл севиклисининг калтакларидан, аччиқ сўзларидан лаззат ва қониқиш олади. Иккинчисида – аёл ўз қудратини ва ҳукмдорлигини кўрсатишга интилади, бунда аёл ҳукмронлик қилса, буйруқ берса, қурбонлик қийнаб азобласа – роҳатланади, буни фан тилида «садизм» дейилади. Бундай аёлларнинг ҳукмронлигини, қудратини олиб қўйиш, «қуроли»дан маҳрум қилиш керак. Бунинг учун эса уларни тўшакда бирга бўлиш бахтидан маҳрум этиш керак бўлади. Олимлар жилд-жилд китобларни бағишлаган аёллар ўжарлиги ва уни даволаш мавзуини Қуръони карим биргина юқоридаги оят билан ғоятда мукаммал шарҳлаб беради.

Дўстимиз таъна қилаётганидай эркакнинг ўз чўриси билан никоҳсиз муносабат қилишига келсак, аслида улар айтаётгандай исломда аёлларга нисбатан зулм қилинмаган, шарқшунослар таъкидлагандай ислом қулчиликка даъват қилмайди ҳам. Чунки ислом қулдорликни тугатишга чақирган ягона диндир. Агар биз Инжил билан ва Исо алайҳиссалом ҳаворийларининг Авсос халқларига мактублари ва унинг қулларга васиятномаси билан танишсак, буларда биз қулларни ўз хожаларига Худога бўлган катта мутеликда бўлишга аниқ даъватни кўрамиз: «Эй қуллар, ўз хожаларингизга Худога бўлгани каби қалбда қўрқув ва титроқ билан бўйсунинг!» Инжил қулларни озод этишни талаб қилмайди, балки қуллар ва хожаларни бир-бирларига ўзаро ҳурматда бўлишга чақиради. Ислом эса қулларни озод этишга даъват этади, Қуръон – қулларга эрк беришни буюрган биринчи самовий китобдир.

Давлатни бошқариш соҳасида эркаклар салмоғининг кўплигига, уларнинг ижтимоий ҳаётда аёлларга нисбатан анча кенг иштирокига келсак, бундай ҳолат фақат мусулмон оламидаги мамлакатларга хос бўлиб қолмай, насроний мамлакатларига ҳам тўла тегишлидир. Аёл ҳукмдорлар инсоният тарихида камёб ходисадир. Ҳукмдорлик, кашф этиш, бунёд қилиш, ниманидир тузиш, қонунлар чиқариш каби ишларни бажаришга бой тасаввур, кучли ирода, бақувват мушаклар, феъл қатъийлигига эга бўлган эркаклар муносиброқдир, чунки табиатан улар шундай яратилган ва улар ана шу вазифаларга лойиқ кўрилган. Ҳатто соф аёллар касби ҳисобланган кийим-кечак тикишда, пазандаликда, тўқимачиликда ҳам бир ҳажвчи айтганидай, эркаклар аёлларни анча орқада қолдириб кетишди. Булар – исбот талаб этмайдиган далиллар. Бу – оддий халқнинг ислом ҳам, Қуръон ҳам хукмрон бўлмаган дунёдаги оддий ҳаётининг ташқи томони. Бунинг маъноси шуки, эркак ўз табиатига кўра, Яратгувчи тангри унга ато этган имкониятлари, ақл-идроқи, руҳияти, куч-қуввати ва бардоши каби сифатлари билан аёлдан устундир. Бордию қаердадир аёл кишининг вазир ёки президент этиб сайланиб, жаҳонда шов-шув бўлиши ҳам ана шу асосни тасдиқлайди. Ислом эса бу асосни қонунийлаштириб қўйган.

Ислом мерос тақсимлашда нега эркаклар улушини кўпроқ қилиб қўйгани ҳам худди ана шу ерда аниқ бўлади. Бунинг сабаби – битта, чунки эркак – оиланинг таянчи, уни барпо қилувчиси ва боқувчиси, унинг ҳимоячиси ва устунидир. Исломнинг аёлга муносабати эса адолатдан ва уни эъзозлашдан иборат. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўз завжаларига бўлган муносабатлари ана шу ғамхўрлик, меҳр-оқибат ва шафқатнинг олий кўринишидир. Расулуллоҳнинг "Сизларнинг дунёингизда менга маъқул кўрилгани солиҳа аёллар ва хушбўй нарсалар, энг севимли нарсам – намоздир" деганлари ҳам ана шуни исботлаб турибди.

Бу билан пайғамбар алайҳиссалом аёлларни хушбўй нарсаларга ва мусулмон учун энг улуғ ибодат бўлмиш намозга тенглаштирмоқдалар, бу ҳурмат-эҳтиромнинг энг юқори даражаси эмасми? Расулуллоҳнинг сўнгги ваъзлари аёллар тўғрисидаги васият бўлгани ҳам ислом аёлга қанчалик эътибор берганига далил эмасми?

Аллоҳ таоло аёл учун уй ва оила даврасини, эркакларга эса ижтимоий ҳаётни танлаш билан эркакларга ижодий ҳаётнинг барча соҳаларида ўзини кўрсатишни ишониб топширар экан, аёлларга инсонни тарбиялашдек энг муқаддас, энг муҳим ва қимматли бўлган машғулотни ишониб топшириб қўйди. Аллоҳ ўзи яратган инсонни тарбиялашдек улуғ вазифани аёлларга топшириб қўйиши наҳотки уларни камситиш бўлса?!

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.