Ироқда қум бўрони содир бўлди

Ироқда қум бўрони содир бўлди

Баҳор бошланиши билан қурғоқчилик ва иқлим ўзгариши кузатилган Ироқда қум бўрони содир бўлди.
Ироқнинг ғарбидаги Анбар вилоятида бошланган қум бўрони мамлакатнинг марказий қисмларига кўчгач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги хавотирга тушди.
Анбар вилоятини урган қум бўрони мамлакат пойтахти Бағдод томон юра бошлади. Ироқ Метеорология Мудирлиги, кучли шамоллар таъсирида юзага келган қум бўронининг ўлканинг ғарбий, шимолий ва марказий қисмларига таъсир қилганини маълум қилди ва бу бўроннинг эртадан бошлаб мамлакат жанубида таъсир кўрсатишини маълум қилди.
Қум бўрони Анбар вилоятидан мамлакатнинг бошқа ҳудудларига тарқалгач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча соғлиқни сақлаш муассасаларининг чўкиб кетиш хавфидан огоҳлантирилганини эълон қилди.
Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган баёнотда, вазир Солиҳ ал-Ҳеснавийнинг кўрсатмаси билан қум бўрони сабаб бўлиши мумкин бўлган бўғилиш ва нафас қисилиши ҳолатларига қарши вазирликнинг барча соғлиқни сақлаш марказлари сафарбар қилингани билдирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!