Ироқ ва Уммон терма жамоалари ўртасидаги футбол ўйини олдидан юзага келган тартибсизликлар оқибатида бир киши ҳалок бўлди, ўнлаб мухлис жароҳат олган

Ироқ ва Уммон терма жамоалари ўртасидаги футбол ўйини олдидан юзага келган тартибсизликлар оқибатида бир киши ҳалок бўлди, ўнлаб мухлис жароҳат олган

Форс кўрфази кубоги-2023 финалида Ироқ терма жамоаси 19 январь, пайшанба куни Уммонга қарши баҳс олиб боради.

Басрадаги учрашув бошланишидан бир неча соат аввал стадион атрофида минглаб мухлис тўпланган. Уларнинг аксариятида чипта бўлмаган ва улар стадионга киришга уринган.

Натижада тартибсизликлар юзага келган, тиқилинчлар оқибатида камида бир киши ҳалок бўлгани, 60 га яқин одам жароҳат олгани хабар қилинмоқда.

2023 йилги Форс кўрфази Кубогига Ироқнинг Басра шаҳри мезбонлик қилмоқда. Ироқ ва Уммон терма жамоалари гуруҳ босқичида ҳам ўзаро тўқнаш келганди (0:0). Бу жамоа Саудия Арабистони ва Яманни гуруҳда қолдириб, ярим финалга чиқди.

Финал учун кечган ўйинларда мезбонлар Қатарни мағлуб этди (2:1), Уммон эса Баҳрайндан устун келганди (1:0).

Ироқ ва Уммон терма жамоалари ўртасидаги ўйин Ўзбекистон вақти билан 21:00 да бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!