Ипотека ҳамма учун эмас: кредит олишда ёш чегараси белгиланди

Ипотека ҳамма учун эмас: кредит олишда ёш чегараси белгиланди

 Ипотека кредити 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон фуқароларига берилади.

Ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳукуматнинг қарорига кўра, эндиликда якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 2 йиллик (2020 йил 1 январдан 1 йиллик) имтиёзли давр билан 20 йил (ҳозиргача 6 ойлик имтиёзли давр билан 15 йилгача) муддатга берилади.

Шунингдек, ўлчами 0,02 га бўлган ерда жойлашган бир қаватли 3 хонали арзон уйлар ва 4 қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар арзон уй-жой ҳисобланади.

Ипотека кредити миқдори арзон уй-жой қийматининг 90 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!