“Ипак йўли” халқаро туризм университетида “Sky Chess” мактаблари тарбияланувчилари ўртасида шахмат бўйича турнир якунланди

“Ипак йўли” халқаро туризм университетида “Sky Chess” мактаблари тарбияланувчилари ўртасида шахмат бўйича турнир якунланди

Жорий йилнинг 2–3 июль кунлари “Sky Chess” шахмат мактаби, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамкорлигида тезкор (рапид) шахмат бўйича турнир бўлиб ўтди. Мусобақалар “Ипак йўли” университетида ўтказилди.

Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 10 000 000 сўмни ташкил этди. Турнирда “Sky Chess” мактабининг Тошкент, Қарши ва Самарқанд шаҳарларидаги филиаллари тарбияланувчилари ўзаро куч синашди.

Болалар ва ўсмирлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш – мусобақанинг мақсадларидан бири бўлиб, ёш шахматчилар кўҳна Самарқанд билан яқиндан танишиш учун ажойиб имкониятга эга бўлди.

3 июль куни турнирнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосарлари – Н. Зикриллаев ва А. Эштаевлар тантанали сўзга чиқиб, шахмат мусобақалари навқирон авлодни ҳар томонлама ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. Бундан ташқари, туризм ва маданий мерос соҳаларида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича вазир ўринбосари Алишер Эштаев таъкидлаганидек, иштирок этган ёш шахматчилар университетга алоҳида қизиқиш билдирмоқда ва келажакда мактабларини битириб, ўқишларини “Ипак йўли” университетида давом эттирмоқчилар.

Ҳакамлар ҳайъати ғолибларни пулли мукофот ва эсдалик совғалари билан тақдирлади. Ғолиблар икки гуруҳга бўлинган.

“А” гуруҳи ғолиблари:

1-тоифа:

1-ўрин – Муҳаммадзоҳид Суяров;

2-ўрин – Билолиддин Обидов;

3-ўрин – Ормет Обиджонов;

4-ўрин – Азиз Аттаев;

5-ўрин – Муҳаммадсолиҳ Раҳматуллаев.

2-тоифа:

1-ўрин – Шаҳина Аҳмедова;

2-ўрин – Мумтозбегим Мансурова.

3-тоифа:

1-ўрин – Илҳом Нормуродов.

“А” гуруҳи ғолиблари

“Б” гуруҳи ғолиблари:

1-тоифа:

1-ўрин – Азиз Сатторов;

2-ўрин – Жаҳонгир Ўктамов;

3-ўрин – Анвар Ҳакими;

4-ўрин – Хуснора Хуснутдинова;

5-ўрин – Шохрузбек Рўзиқулов.

2-тоифа:

1-ўрин – Мумтозбегим Собирова;

2-ўрин – Азиза Хуснутдинова.

3-тоифа:

1-ўрин – Ферузбек Собиров.

Ташкилий қўмита томонидан таъкидланганидек, турнир доимий тус олади ва унга республиканинг барча ҳудудларидан ёш шахматчиларни кенг жалб этиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!