Индонезияда кўчки қурбонлари сони 23 кишига етди

Индонезияда кўчки қурбонлари сони 23 кишига етди

Индонезиянинг Сулавеси оролидаги олтин конида содир бўлган кўчки қурбонлари сони 23 кишига етди, деб хабар бермоқда Қидирув ва қутқарув агентлиги вакили Эди Пракосо Antara News нашрига.

Унинг сўзларига кўра, бедарак йўқолган 35 кишини қидириш давом этмоқда.

Индонезиянинг Сулавеси оролида 8 июль куни кучли ёмғир кўчкига сабаб бўлиб, Боне Боланго ҳудудида ноқонуний фаолият юритувчи олтин қазиб олиш корхонасида ўнлаб одамларни кўмиб ташлади.

Қидирув ва қутқарув ишларига 200 дан ортиқ полиция ва ҳарбий хизматчилар жалб этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!