«Илҳом» театри асосчиси Марк Вайлнинг қотили Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Дарё» га маълум қилди.
«2019 йилнинг 12 февралида Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Тожикистон Бош прокуратураси сўрови бўйича жазо муддатини ўтаётган Ёқуб Ғафуров Тожикистон ҳудудида икки ва ундан ортиқ кишини қасддан ўлдириш, ўқотар қуролларни ноқонуний сақлаш, безорилик ва давлат мансабдор шахсларига нисбатан зўравонлик ишлатиш сингари жиноятларни содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида уч ой муддатга қўшни давлат ваколатли органлари қўлига топширилган эди.
2019 йил 7 май куни Ёқуб Ғафуров Тожикистоннинг ваколатли органлари томонидан Ўзбекистонга қайтарилган.
Ҳозирда у Ўзбекистон ҳудудида содир этган жиноятлари учун ўзига берилган жазо муддатини ўташда давом этмоқда», — дейилади Бош прокуратура хабарида.
Маълумот учун, 2010 йил 17 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ёқуб Ғафуровни Ўзбекистон ҳудудида бир қатор жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этган эди. Жумладан, Ёқуб Ғафуров шериклари Алишер Сатторов ва Қаҳрамон Пўлатов билан «Илҳом» театри асосчиси Марк Вайлнинг ўлимида айбдор деб топилган.
Марк Вайль 2007 йил 6 сентябрда ўлдирилганди. Унга уйининг подездида ҳужум қилинган. Оғир тан жароҳатларини олган 55 ёшли Марк Вайль шифохонада вафот этган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.