Илҳом Алиев: “Арманлар охирги урушдан хулоса чиқариши керак! Акс ҳолда...”

Илҳом Алиев: “Арманлар охирги урушдан хулоса чиқариши керак! Акс ҳолда...”

Озарбайжон президенти IХ халқаро Боку форумининг очилиш маросимида нутқ сўзлади.

“Бугун Жанубий Кавказда тинчлик ва ҳамкорликни ўрнатишнинг айни вақти. Озарбайжон бу борада иш олиб бормоқда”, деди Илҳом Алиев.

У Қорабоғ можаросининг ҳал этилиши минтақада тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш учун янги имконият ва шароитлар яратганини эътироф этди.

“Узоқ давом этган тўқнашувдан сўнг давлат босқинчини ўз ерларидан қувиб чиқариб, адолатни тиклагани бу дунёда ноёб ҳолат. Дунёда бундай ҳолатлар кўп эмас. Нега биз тинчликни хоҳлаймиз?! Чунки биз барқарор, барқарор ва ривожланаётган минтақа яратмоқчимиз, – деди Озарбайжон раҳбари.

Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш мавзусига тўхталар экан, у Боку тинчлик битими устида ишлашни бошлаш таклифини илгари сурганини эслатди. “Арманистон Озарбайжоннинг тинчлик ташаббусларига жавоб бермади. Кейин яна бир қадам ташладик – икки давлат ўртасидаги муносабатлар ўрнатишнинг бешта асосий тамойилини таклиф қилдик”, — деди президент Алиев.

Давлат раҳбари Озарбайжон бу масалани Грузия томони билан муҳокама қилганини, Тбилиси мулоқот учун ўз ҳудудида Озарбайжон, Грузия ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг учрашувини илгари сурганини, арманлар эса буни рад этганини таассуф билан урғулади.

“Билишимча, Европа институтларидан биридан ҳам шунақа таклиф бўлган ва яна рад жавоби берилган. Агар Арманистон тинчликни хоҳламаса, унда нимани хоҳлайди?! Агар янги уруш бошланса, бу қадам Арманистоннинг ўзи учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади”, деди Озарбайжон раҳбари.

Алиевнинг таъкидлашича, Арманистон ҳукумати Иккинчи Қорабоғ уруши сабоқларини унутмаслиги, яхши ўрганиши ва Озарбайжонга қарши ҳар қандай ҳудудий даъволардан воз кечиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!