«Илҳақ» фильми Беларусда намойиш этилди
«Ўзбекфильм» киностудияси делегация Беларусга сафари доирасида ушбу мамлакатда таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар берди «Дунё» АА.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, учрашув Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети биносида ўтказилди.
Тадбирда «Ўзбекфильм» ва «Беларусфильм» ўртасида амалга оширилаётган янги лойиҳалар, хусусан, 2020 йилда Беларусда «Илҳақ» бадиий фильмини суратга олиш ишлари қандай кечгани, бугунги кунда ҳамкорликда яратилаётган янги фильмлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашув якунида ватандошларимизга «Илҳақ» бадиий фильми намойиш қилинди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).