Икки вилоятдан 11 нафар бемор соғайди

Икки вилоятдан 11 нафар бемор соғайди

 Наманган вилоятида 4 нафар, Самарқанд вилоятида эса 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Шу тариқа Наманган вилоятида жами касаллик қайд этилганлар 260 нафар бўлиб, эндиликда шундан 251 нафари тузалди. Даволанаётганлар эса 5 нафарни ташкил этиб, ушбу вилоят коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга анча яқин турибди.

Самарқанд вилоятида эса жами касаллик аниқланганлар 363 нафар бўлиб, эндиликда шундан 299 нафари соғайди. Айни пайтда давонанаётганлар 62 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар  сони 2919 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!