Икки дрон Украинанинг муҳим инфратузилма объектига зарба берди

Икки дрон Украинанинг муҳим инфратузилма объектига зарба берди

Икки дрон Украинанинг Днепропетровск вилояти Новомосковск шаҳридаги муҳим инфратузилма объектига зарба берди

"Ҳужум қилинган объект жиддий зарар кўрган. Шунингдек, 17 март куни кечқурун руслар томонидан учирилган яна учта дрон уриб туширилди" — дея маълум қилди вилоят ҳарбий администрацияси раҳбари Сергей Лисак.

Запорожьеда рус ракетаси умумий овқатланиш объектини вайрон қилди. Яқин атрофдаги турар-жой биноларидаги портлаш тўлқини деразалар, томлар ва фасадларга зарар етказган. Ҳеч ким жабрланмади, деб ёзди маҳаллий шаҳар кенгаши котиби Анатолий Куртев Telegram саҳифасида.

Ўз навбатида, Киев расмийлари бир кун аввал Украина пойтахтига ҳужум қилган барча камикадзе дронлари йўқ қилинганини, қурбонлар ва вайроналар йўқ эканлигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!