ИИВ: Бемор бола учун йиғилган пуллар ўғирланди

ИИВ: Бемор бола учун йиғилган пуллар ўғирланди

2019 йил 19 июль куни Навоий шаҳрида Гулбоғ кўчасида яшовчи 48 ёшли Ж.П. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 3 июлдан 4 июлга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг 12 ёшли қизи Г.А.нинг соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам кераклиги тўғрисида “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Бемор болажон” каналига берган эълони билан танишиб, +99890-362-- телефон рақамидан Ж.П.га қўнғироқ қилиб, қизининг соғлиғини тиклаш учун ўз ҳисобидан пул маблағларини хайрия қилмоқчилигини айтиб, алдов йўли билан ишончига кирганини ва ундан пластик картаси махфий кодини олиб картасидан 6 090 300 сўм пулини ечиб олганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, агарда сизга хайрия қилиш мақсадида ёки турли интернет сайтлари орқали арзон нархдаги маҳсулотларни сотиб олишни айтиб, банк ҳисоб рақамингиз, пластик карточкангизнинг рақамларни сўраган шахсларга ҳисоб рақамларингиз ва пластик карточкангизнинг махфий кодларини тақдим қилманг! Шу каби ҳолатлар аввал ҳам юз бергани боис, биз бу ҳақида сайтимиз орқали огоҳлантирган эдик. Бу албатта, молиявий хавфсизлигингизнинг гаровидир”, - дейилади ИИВ хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!