Ички ишлар органлари ҳисобида турган 7 минг нафар хотин-қизлар рўйхатдан чиқарилди

Ички ишлар органлари ҳисобида турган 7 минг нафар  хотин-қизлар рўйхатдан чиқарилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ички ишлар, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа идораларнинг ҳисобида турган 21 596 нафар хотин-қизлар манзилли ўрганилди.

Aмалга оширилган тадбирлар натижасида, жами 7 008 нафар хотин-қизлар ички ишлар органлари профилактик ҳисобидан чиқарилди.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 19 251 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди. Ҳимоя ордери бериш натижасида 9 309 та оилани яраштиришга, 8 259 та низони бартараф этишга эришилди.

1 877 та расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари бўйича маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланиб хотин-қизларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (3 )

    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Shu himoya erderini beradign uchaskavoylar pora yeb ayyolarni himoya qilmaybdi
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Qayerga murojat qilishni bilmybmn meni haqorat qiladi uradi uz akam otam men oiylalimn ikkinafar farzandm bor OTA uymzga kesm akm onamni urdi urmng desam meni ham uradi himoya qilsam onamni akam bln otam uradi meni
    Товба жигарлар ҳам шундай бўладими? Оилавий муҳитни ўзида муаммо бор жамият ҳал қилолмайдиган