Ичида йўловчиси бор транспорт воситалари тўқнашди: қурбонлар борми? (видео)

Ичида йўловчиси бор транспорт воситалари тўқнашди: қурбонлар борми? (видео)

Улан-Удэ марказида, Куйбышев кўчасида ичида йўловчиси бор иккита автобус тўқнашиб кетди. Натижада биттаси ёнга ағдарилган, деб ёзади "Бурятия Онлайн".

Манбага кўра, 57 ёшли эркак бошқарган "Hyundai County" 39 ёшли киши бошқарган "Peugeot Boxer" билан тўқнашган. Натижада автобус ёнга ағдарилган. Хабарларга қараганда, қурбонлар йўқ. "Hyundai County" салонида 5 киши, "Peugeot Boxer"да эса 9 киши бўлган. Йўловчилар айни дамда тиббий кўрикдан ўтказилган. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!