Якшанба куни ҳусийлар етакчиси Абдулмалик ал-Ҳусий Ал-Масираҳ телеканалида эфирга узатилган видеомурожаати чоғида Саудия Арабистони билан урушни қайта бошлаш ва муҳим объектларга зарба бериш билан таҳдид қилди.
Ал-Ҳусий Саудия Арабистонини Саудия томонидан ҳибсга олинган Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати вакилларини асирга олинган саудиялик учувчиларга алмаштиришни истамасликда, шунингдек, ҳусий ҳаракатига кўплаб иқтисодий босимлар қилишда айблади.
Ал-Ҳусий Саудия Арабистонини қаттиқ огоҳлантириб, уларни «Америка ҳимоясига» таянмасликка чақирди.
Ҳусийларнинг ҳарбий ахборот ресурси кеча ижтимоий тармоқда Саудия портларининг координаталари кўрсатилган аэрофотосуратларини эълон қилди.
Таҳдидлар Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Яманда тинчлик ўрнатиш бўйича йўл харитаси манфаатдор томонлар имзолаши учун тайёр эканлигини эълон қилганидан тўрт кун ўтиб пайдо бўлди.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.